www.muslimuz
Ҳаж сафари вақтида аёллар ҳайз кўриб қолса:
- Ҳаж сафари вақтида аёллар ҳайз кўриб қолса, масжиди Набавийга, масжиди Ҳаромга ва бошқа масжидларга кирмайди. Ҳайз ҳолатида масжидга кирса қаттиқ гуноҳкор бўлади.
- Аёллар ҳаж амалларини бошлашдан олдин ҳайз бошланиб қолса, меҳмонхонада ғусл қилади, ният қилиб эҳромга киради ва талбия айтишни бошлайди. Ният ва талбия айтиш билан эҳромга тўлиқ кирган ҳисобланади.
- Ҳайз кўрган аёл масжидга кирмайди, намоз ва Қуръон ўқимайди.
- Ҳаж сафаридаги аёл ҳайз кўриб қолса Минога, Арофатга, Муздалифага бориши, шайтонга тош отиши ва қурбонлик қилиши мумкин.
- Ҳайз кўрган аёл Маккаи мукаррамага етиб келгач, Масжидул Ҳаромга кирмайди, тавоф ва саъй қилмайди.
- Ҳайз кўрган аёл эҳромда бўлганлиги боис узрли кунларда ҳам эҳтиёт бўлиши керак, чунки эҳромда мумкин бўлмаган ҳолатлар (мушк, атир, нам салфетка, хушбўй таглик, хушбўй косметикадан фойдаланиш, дарахт баргларини узиш, жониворларга озор бериш ва бошқалар билан жанжаллашиш) мумкин эмас.
- Ҳайзли ҳолатда ҳам салавотлар, тасбеҳлар ва дуолар қилиш мумкин.
- Эҳром ҳолатида ҳайз тугагандан кейин ғуслни покланиш учун қилади ва Каъбани 7 марта тавоф қилади, 2 ракат тавоф намозини ўқийди, дуо билан зам-зам суви ичади ва дуо билан Сафодан бошлаб Марва томонга саъйни бошлайди. 7 марта саъй қилинади
- Тавоф вақтида ҳайз кўриб қолса, ўша заҳоти тавофни тўхтатади ва масжиддан чиқади. Поклангач, ғусл қилиб тавоф, саъй қилади ва соч кестиради. Эҳромдан чиқилади.
- Тавофни тугатгач, ҳайз кўриб қолса, тавоф намозини ўқимай, тезда саъй қилишга ўтади ва 7 марта саъй қилади. Қолиб кетган тавоф намозини поклангандан кейин Ҳарамда, уни имкони бўлмаса, хоҳлаган жойда ўқиб қўяди.
- Ҳаж учун эҳромга кирган аёл ҳайз кўриб қолса, ҳайздан пок бўлгач, қайтадан эҳромга кирмайди, балки биринчи боғлаган эҳроми билан давом эттираверади.
- Аёл киши таматтуъ ниятида мийқотдан умра қилишга эҳром боғлаб, умра арконларини адо қилишдан илгари ҳайз кўриб қолса ва ҳаж амаллари бошлангунича ҳайздан пок бўлмаса, умра эҳромидан чиқиб, ҳаж учун эҳром боғлайди ва ҳаж амалларини бажариб бўлгач, умра қазосини адо қилади. Лекин, биринчи боғлаган эҳромидан умра қилмай чиққанлиги учун зиммасига қон вожиб бўлади ва унинг ҳажи таматтуъ эмас, балки ҳажи ифрод бўлади. (Фатҳул мулҳим). Кейин умрани қазо қилиб қўяди ва қўй сўяди.
Икки ҳарамдаги ибодатлар:
- Қаттиқ талаб этилади: Аёллар масжиди Набавийда Равзага кирган вақтда имкон қадар ўзларини босиқ ва вазмин тутишлари керак. Ҳиссиётларни жиловлаш, кўпроқ саловатлар, дуолар қилиш ва асосийси бошқа зиёратчиларни ранжитмаслик талаб этилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда келтиради: “Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин” (Ҳужурот сураси 2-оят). Аллоҳ таолонинг ояти каримасидаги бу таъкид ўзини мусулмонман деган ҳар бир инсонга тегишлидир.
- Масжидун Набавийдаги бир ракат намознинг савоби минг ракат намозга, Масжидул Ҳаромдаги бир ракат намознинг савоби эса юз минг ракат намоз савобига тенглигини доимо эсда сақлаб, вақтни ғанимат билиб, доимо ибодатда бўлиш керак.
- Иккала Ҳарамда ҳам саҳар пайти айтилган биринчи азон таҳажжуд намози учун бўлади. Иккинчи азон бомдод намози учунлигини ёдда сақлаш керак.
- Ҳаж муддати оз эканлигини ҳисобга олиб, имкон қадар барча намозларни иккала Ҳарамда ўқишга ҳаракат қилиш керак.
- Иккала Ҳарамда ўқиладиган фарз намозларига имомга иқтидо қилинади.
- Руку ва сажда тасбеҳларини камида 3 та ёки 5, 7, 9, 11 марта айтиш мумкин (иккала Ҳарамда руку ва сажда узоқроқ бўлади).
- Иккала Ҳарамда ҳар намозда кейин 4 такбир билан жаноза намози ўқилади. Аёллар ҳам жаноза намозини ўқиши мумкин.
- Қазо намозлари бўлса, иккала Ҳарамда ҳам тўлиқ ўқийди.
- Имомдан олдинга ўтиб кетмасликка ҳам жиддий эътибор бериш лозим.
- Меҳмонхона ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари ташқарисидаги сувлардан ичишдан сақланиш. Чунки бу сувлар таҳорат учун бўлиб, улар истеъмол қилиш учун яроқсиз саналади.
- Ҳажга борувчи аёллар ибодат вақтида улкан ажрлар берилиши билан бир қаторда қилинган гуноҳлар ҳам кўпайтириб берилишини ҳисобга олиб, бировларнинг ҳақига, молига хиёнат қилмаслик, атрофдагилар билан жанжалмаслик, ўзи ва бошқалар учун савобли амаллар қилишга ҳаракат қилиши талаб қилинади.
"Ҳажга кетаётган аёлларга тавсиялар" рисоласидан
Ҳаж мавсуми: илк бора 15 минг ҳожи, зиёратчиларни лол қилган ўзига хос эҳтиром, Саудиянинг Ўзбекистон томонига ўзгача ҳурмати
Таҳлилнома |
#haj2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
ИШЧИ ГУРУҲ: ҲАЖ ИБОДАТИГА ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА
?Бутун дунёдан Маккаи мукаррамага ҳаж қилиш учун борган зиёратчилар бугун-эрта улуғ ибодатнинг асосий амалларини бажаришга киришадилар. Хабар бериб келаётганимиздек, ишчи гуруҳи вакиллари, элликбоши ҳамда шифокорлар томонидан зиёратчилар учун ҳаж амаллари адо этиладиган Мино, Арофат ва Муздалифа водийларига йўл олишлари олдидан мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
❗️Айниқса, ҳажнинг фарз, вожиб ва суннат амаллари ҳамда дуолар қабул бўладиган манзиллар ҳақида батафсил маълумотлар бериляпти.
?Шунинг билан бирга мутахассислар зиёратчиларнинг саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, овқатланиш рационига қатъий амал қилиш, иссиқ иқлим шароитини инобатга олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш каби жиҳатларга ҳам алоҳида урғу қаратишмоқда.
? Таъкидлаб ўтиш лозимки, ишчи гуруҳининг маълум аъзолари Мино, Арофат ва Муздалифа водийларида бир муддат аввалдан бўлишиб, бўлғуси ҳожиларимизнинг ҳаж амалларини бекаму кўст бажаришлари учун зарур имконият ва шароитларни ҳозирлашган.
#Haj2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Ер юзида қурилган илк масжид - Масжидул Ҳаром
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Одамлар учун энг аввал қурилган уй муборак ва оламлар учун ҳидоят қилиб қурилган Баккадаги уйдир" (Оли Имрон сураси, 96-оят).
"Бакка" – Маккаи мукарраманинг номларидан бири.
1880 йил - Масжидул Ҳаром кўриниши
#Масжидул_Ҳаром
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳаж амалини адо этишга тараддуд кўраётган юртдошларимиз ва уларнинг кайфияти "Янгиликлар 24" дастури лавҳасида
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar