muslim.uz
Нападения и провокации в отношении мусульман в последние дни фиксируются во Франции, Черногории, Швеции и Норвегии
В Европе растет число преступлений на почве ненависти к Исламу.
Хотя в первые месяцы пандемии коронавирусной инфекции (COVID-19), накал антиисламских настроев в Европе несколько спал и оставил место неприязни в отношении китайцев и выходцев из других стран Азии, то с середины лета количество преступлений на почве исламофобии вновь начало расти.
Нападения и провокации в отношении мусульман в последние дни фиксируются во Франции, Черногории, Швеции и Норвегии.
В городе Мальме в Швеции более 300 радикалов демонстративно сожгли страницы Корана, Норвегии были найдены разорванные страницы священной книги мусульман, во Франции скандально известный журнал «Шарли Эбдо» вновь опубликовал карикатуры на пророка Мухаммеда. Причем президент Эммануэль Макрон открыто поддержал журнал, назвав антиисламскую провокацию "правом выбора редакции".
Места и участники провокаций отличны, но ярко выраженный сценарий вражды к мусульманам остается единым.
Место Герта Вилдерса и ему подобных «классических» противников ислама, призывавших к запрету этой религии в Нидерландах и других странах Европы, занимают более радикальные группы, настроенные более агрессивно.
Исламофобия в Европе принимает характер "хронической болезни общества", открыто угрожая межрелигиозному диалогу и стабильности стран Запада.
Критика и осуждение действий противников ислама на официальном уровне недостаточны. Необходимо формирование единого общеевропейского фронта борьбы с проявлениями неприязни на национальной и религиозной почве.
Автор: Озджан Хыдыр, профессор Стамбульского университета имени Сабахаттина Заима, агентство «Анадолу»
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Исломий банклар ва молия институтлари кенгашига янги раис тайинланди
Ислом давлатларидаги молия институтларини бирлаштирган Исломий банклар ва молия институтлари бош кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн шаклда ўтказилди.
Йиғилишда кенгашнинг янги бошқарув раис тайинланди.
"Saudi Gazette" нашри хабарига кўра, жорий даврга қадар "Al Baraka Banking Group" банкининг масъул вакили сифатида фаолият юритган Шайх Абдуллоҳ Солиҳ Камол кенгашни 2022 йилнинг июнь ойигача бошқариш ваколатига эга бўлди.
ЎзА
Ўзбекистон бутун дунё учун диний эркинлик таъминланган эркин жамиятга ўтиш йўлини биринчи бўлиб кўрсатмоқда — С.Браунбек
Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раислигида янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича онлайн маслаҳатлашувлар ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Учрашувда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳид, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича идорасининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Ричард Коменда иштирок этди. Шунингдек, АҚШ давлат департаменти, Халқаро диний эркинлик бўйича комиссия, Глобал жалб қилиш институти (IGE) мутасаддилари, Бригам Янг университетининг Ҳуқуқий ва диний тадқиқотлар халқаро маркази мутахассислари қатнашди.
Йиғилишда қонун лойиҳасига киритилган асосий ўзгаришлар муҳокама қилинди. Унга кўра, хусусан, қонунчиликда қўлланилган таърифларга аниқлик киритилди, давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принциплари белгиланди. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият тартиби соддалаштирилди, давлат органларининг тартибга солиш функциялари оптималлаштирилди.
Онлайн муҳокамаларда сўзга чиққан АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самюэл Браунбек Ўзбекистоннинг диний эркинликни таъминлаш соҳасидаги муваффақиятли қадамларидан хурсанд эканини таъкидлади. «Маҳбусларни озод қилиш, қонунчиликни либераллаштириш, вояга этмаганларнинг масжидга келишига рухсат бериш, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш — буларнинг барчаси эътирофга молик ютуқ», - деди у.
— Сиз нафақат Марказий Осиё мамлакатлари, балки бутун дунё учун диний эркинлик таъминланган эркин жамиятга ўтиш йўлини биринчи бўлиб кўрсатаётганингизга чин дилдан аминман, - деди АҚШ давлат департаменти вакили.
БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган очиқ мулоқот учун миннатдорлик билдирди ва яқинда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тақиқланган ташкилотлардаги иштироки учун озодликдан маҳрум қилинган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида қарорини юқори баҳолади.
БМТ вакили қонун лойиҳасининг асосий афзалликларини диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш билан изоҳлади. Шу билан бирга, лойиҳада мустаҳкамланган қонунийлик, тенглик ва дунёвийлик тамойилларини мустаҳкамлаш учун Аҳмад Шаҳид қонун лойиҳасининг қоидаларини Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Дин ва эътиқодга асосланган ҳар қандай муросасизлик ва камситишни йўқ қилиш тўғрисидаги декларация, Работ режаси ва ҳаракатлари нормаларига мослаштиришни таклиф қилди.
Махсус маърузачи, шунингдек, қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани, шунингдек, ҳужжатни ЕХҲТ экспертлари ва Венеция комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этилишини маъқуллади.
Глобал жалб қилиш институти раҳбари Крис Сайпл сўнгги уч йил давомида Ўзбекистонда амалга оширилган ўзгаришларни «чиқаётган қуёш»га қиёслади. IGE раҳбари қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг алоҳида аҳамиятини таъкидлаб, диний эркинликни таъминлашнинг ўз моделини амалга оширишда Ўзбекистон тажрибаси бошқа мамлакатлар томонидан ўрганилишига умид билдирди.
Бригам университети профессори Янга Элизабет Кларк ўз маърузасида қонун лойиҳасида акс эттирилган болаларнинг ибодат қилишда тўсиқсиз иштирок этишига рухсат бериш ва хусусий диний таълимга қўйилган чекловларни олиб ташлаш, диний ташкилотлар учун рўйхатдан ўтиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштириш, уларнинг автоном ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, ташкилот раҳбариятини тайинлаш ва хайрия тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ асосий ижобий ўзгаришларни эътироф этди.
Маслаҳатлашувлардан кейин онлайн-тадбирнинг айрим иштирокчилари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасининг тақдимоти хусусида шарҳлар қолдирди. Хусусан, Халқаро диний эркинлик бўйича комиссия раисининг ўринбосари Надин Маэнза «Ўзбекистонда дин тўғрисидаги янги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига қўшилиш мен учун шараф. Бунда очиқ ва ошкора жараённи кузатаётганимдан хурсандман. Комиссиямиз аъзолари давом этаётган ўзгаришлардан мамнун”, деб ёзган.
Глобал жалб қилиш институти президенти Крис Сайпл ҳам Фейсбукдаги саҳифасида қуйидаги мазмунда хабар жойлаштирган: «Бу икки соат давом этган чин маънодаги мазмунли баҳс бўлди. Онлайн йиғилишимиз ўзбекистонлик дўстлар билан уч йиллик яқин ҳамкорликни намойиш этди. Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси халқаро меъёрларга мос келади ва бунда Ўзбекистон маданияти асос бўлиб хизмат қилмоқда. Энг муҳими, ўзаро маслаҳатлашувларнинг очиқ жараёни бошқалар учун намуна бўла олади».
xs.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан лавҳалар: Лаънат учун юборилмаганман (Аудио)
Диний ташкилотни тузишда қатор тартибларни бекор қилиш назарда тутилмоқда
Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси миллий ва хорижий экспертлар иштирокида муҳокама этилди.
Лойиҳа билан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмоқда, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда ва уларни тақдим этиш тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари рўйхати аниқ белгиланмоқда.
Қуйидаги тартиблар бекор бўлмоқда:
— диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор бўлмоқда;
— диний ташкилотни тузишда ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
— диний ташкилотни тугатиш ёки фаолиятини тўхтатиш ҳуқуқи Адлия вазирлигидан судларга олиб берилмоқда;
— диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
Шунингдек, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни нотариусдан ўтказиш бекор қилинмоқда.
Муҳокамада хорижий экспертлар қонун лойиҳасини юқори баҳоладилар.
Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишига биринчи ўқишга киритилади.
Зафар Худайбердиев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
xs.uz