muslim.uz

muslim.uz

Мы – верующие люди – больше всего на свете стремимся к довольству Всевышнего Аллаха, к Его благословению и милосердию по отношению к нам. Больше всего на свете боимся Его гнева и наказания, ведь если мы лишимся Его довольства, это значит, что мы лишились всего. Конечный исход наказания Аллаха – это Ад, в котором за все свои прегрешения придется отвечать людям. Какой он, Ад, кто в нем будет – сказано во многих хадисах Посланника Аллаха (мир ему). Возможно, эти факты из хадисов предостерегут вас от ошибок и непослушания Аллаху и еще больше смотивируют быть покорным и послушным рабом Аллаха.

  1. Ад будет заполнен ровно настолько, сколько захочет этого Всевышний.

В хадисе сказано: «Каждый из них двоих заполнится, но Огонь не будет заполнен, пока Всеблагой и Всевышний Аллах не скажет: «Довольно, довольно!» Лишь тогда он заполнится, а его части войдут одна в другую, и ни с кем из творений Аллах не поступит несправедливо» (Бухари).

  1. Огонь земного мира – лишь малая доля огня в Аду.

Пророк (мир ему) говорил: «Ваш огонь составляет лишь одну семидесятую часть огня Геенны. Он больше него на шестьдесят девять частей, каждая из которых такая же жаркая, как этот огонь» (Бухари).

  1. Сильные морозы и сильная жара – это дыхание Ада.

«Огонь пожаловался своему Господу и сказал: «Господи, я пожираю сам себя!» Тогда ему было позволено делать два выдоха: один – зимой, а другой – летом. Это – самая сильная жара и самые сильные морозы, которые вы ощущаете» (Бухари).

  1. Огонь охватит всех по-разному.

«Одних из них огонь поглотит до щиколоток, других – до коленей, третьих – до пояса, четвертых – до ключицы» (Муслим).

  1. Большинство из обитателей Ада – женщины.

Пророк (мир ему) говорил: «Я увидел, что большая часть его обитателей – женщины из-за их неблагодарности своим мужьям за доброе отношение. Ты можешь делать кому-либо из них добро всю жизнь, но стоит ей увидеть нечто неприятное, как она говорит: «Я никогда не видела от тебя добра» (Бухари).

  1. Дорога в Ад через соблазны и искушения.

Аллах послал Джабраиля в Ад, сказав: «Иди, посмотри на него и на то, что уготовано в нем для его обитателей». Он посмотрел на него и увидел, что он вздымается сам над собой. Вернувшись, он сказал: «Клянусь Твоим могуществом, никто из тех, кто услышит про него, не попадет туда». Тогда Аллах велел окружить Огонь соблазнами и сказал: «Иди, посмотри на него и на то, что уготовано в нем для его обитателей». Вернувшись, он сказал: «Клянусь Твоим могуществом, я боюсь, что теперь все попадут туда, и никто не сможет спастись» (Муслим).

  1. Раз в год врата Ада закрываются.

«Когда наступает рамадан, распахиваются врата Рая, запираются врата Огня, а шайтанов заключают в оковы» (Тирмизи).

  1. Ад бескрайний.

«Если камень величиной с семь беременных верблюдиц сбросить с края Геенны, то он будет падать семьдесят лет, но так и не достигнет ее дна» (Табарани).

  1. В Аду не только жарко, но и невыносимо холодно.

«Обитатели ада будут просить спасения от жары, и в помощь им дадут холодный ветер, который будет настолько сильным, что от него будут ломаться кости. Тогда обитатели ада снова взмолятся и попросят жары».

  1. Вера – спасение от Ада.

«Каждый, в ком была хоть пылинка осознанной веры в единственность и непостижимость Творца, рано или поздно выйдет из Ада, даже если в жизни мирской не совершил ни одного благодеяния».

Именно этот хадис мы поставили самым последним, чтобы не устрашить вас, а показать, что милость Аллаха безгранична и всеобъемлюща, а его милосердие больше, чем  его наказание. Проявляйте искреннюю веру, поклоняйтесь Аллаху, совершайте благодеяния и награда найдет вас!

 

http://islam-today.ru/veroucenie/10-faktov-ob-ade-kotorye-zastavat-vas-zadumatsa/

П'ятниця, 22 декабрь 2017 00:00

Ният ва ихлоснинг аҳамияти

Савдо қилаётган тижоратчи, тер тўкиб ишлаётган деҳқону чорва боқаётган чўпон, илм масканларида мударрислик қилаётган устоз ёки раҳбар, хизматчи ходимлару чегаралардаги аскарлар бўлсин, ниятига қараб савоб олади. Ҳадисда: “Амаллар  ниятга боғлиқдир”, дейилган. Масалан, эр-хотиннинг оилавий вазифаларни бажаришида ҳам савоб умиди бўлиши керак.

Зайд Шомий раҳимаҳуллоҳ: "Мен ҳар бир ишда, ҳатто ичмоқ ва емоқда ҳам Аллоҳнинг розилиги бўлишини истайман", деган. Демак, ният холис бўлса, инсон тирикчилигига куч ва озуқа истаб, ҳалолдан ейиши, ичиши, ҳатто дам олиши ҳам ибодат бўлади. Амалнинг ибодатга айланиши учун ният холис бўлиши лозим. Яҳё ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: "Ниятинг ҳақида огоҳ бўл, чунки у амалингдан кўра муҳимдир", дейди. Юсуф ибн Асбот раҳимаҳуллоҳ эса: "Ниятни ҳар хил бузғунчиликлардан тозалаш меҳнаткашларнинг қаттиқ ишлашидан ҳам оғирроқдир", деган.

Амал тил билан бажариладими ёки жисмоний қувват кетадими, унинг савоби банданинг хоҳиш-истагига қараб бўлади. Шу боис ниятсиз ибодат одатдаги оддий ишдан фарқланмай қолиши мумкин . Масалан, катта ёшдагиларни ҳурматлаш миллий қадриятларимиздан бири дейдиган бўлсак, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Катталаримизни ҳурматламаган ва кичикларимизга раҳм-шафқат қилмаган киши биздан эмас”, деганлар. Ҳадисга мувофиқ ёши улуғларга жой берган, оғирини енгиллатган ёки кичикларга ғамхўрлик қилган киши ҳам ажр олади. Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: "Кичик амал ниятга қараб (холис Аллоҳ учун қилинган бўлса) катта бўлур ва катта амаллар ният сабабли (риё, яъни, ўзини кўрсатиш бўлса) кичик қилинур (яъни, савоби бўлмас)", деган.

Ҳадисда: “Сен динингга ихлос қилсанг, озгина амал ҳам кифоядир”, дейилган. Ибн Ижлон раҳимаҳуллоҳ: "Аллоҳ сендаги ният ва хоҳишнинг холислигини баҳолайди", деган. Демак, амал ниятнинг тўғрилиги билан ибодат бўлади, ихлосига қараб, савоби кўпаяди. Шу сабабли инсоннинг бутун ҳаёти, ҳар бир лаҳзаси, ҳатто уйқуси ҳам ибодатга айланиши мумкин.

 

Толиб ҚОДИРОВ

П'ятниця, 22 декабрь 2017 00:00

Янги йил номи эълон қилинди

Аввал, Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил якунлари ва 2018 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу видеоселектор йиғилишида янги йил номи эълон қилинди. 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”, деб номланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Яқин кунларда Чеченистон республикасида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадаги уйлари нусхаси яратилади.

Давлат раҳбари матбуот ҳизматининг маълумот беришича, ушбу масала шу йилнинг 29-30 ноябрь кунлари Пайғамбаримизнинг таваллуд айёмларини ўтказиш юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда муҳокама қилинган.

“Чеченистон давлат раҳбари Рамзан Қодиров ҳукумат раҳбари Абубакр Эделгериевга Грозний шаҳрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳозирги кунда Маккада сақланадиган уйлари нусхасини барпо этиш вазифасини топширди. Шунингдек, мана шу ойда барча масжид ва мадрасаларда Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратлари ва суннатлари ҳақида кўпроқ маърузалар ўтказишни тавсия қилди”.

Манба:  muxlis.uz

П'ятниця, 22 декабрь 2017 00:00

Юксак фазилатлар

Ғайрат – саъй-ҳаракат, иштиёқ, жўшқинлик; иш-ҳаркатга бўлган кучли интилиш, берилиш ҳисси ва яна бирор ишга астойдил киришиш, бирор ишни иштиёқ билан бажариш ҳисси  маъноларида ишлатилади.[1] Ғайратли деса, бирор ишга бор куч-қуввати билан ҳаракат қиладиган, шижоатли киши тушунилади. Динимизда ғайрат, шижоат сингари сифатлар қадрланади ва унга тарғиб қилинади.  Хусусан, буюк Имом ал-Бухорий ҳазратлари ҳам бу сифатлар билан сифатланганлар ва шу мавзуга доир бир неча ҳадисларни ривоят қилганлар. Шулардан, у зот ва Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда жаноби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтадиларки, “Албатта Аллоҳ таоло бандалари ичида ғайратлисини яхши кўради”.  Яъни кимки ҳар бир ишда, ҳоҳ у диний бўлсин, ҳоҳ дунёвий бўлсин ғайрат, шижоат қиладиган бўлса, албатта, Аллоҳ таолонинг Ўзи уни ёрлақайди ва у мақсадига етишади. Чунки саъй-ҳаракат бандадан уни баракасини бериб, зиёда қилиш Аллоҳдандир. 

Анушервони Одил ўзининг вазири Бузуржмеҳрдан сўради: Ғайрат, шижоат нима? Бузуржмеҳр унга: “Юракнинг қуввати”, деб жавоб берди. Анушервон яна ундан: “Нега қўлнинг қуввати эмас?”  деб сўради.  Бузуржмеҳр: “Агар юракда қувват бўлмаса, қўлда ҳам қувват бўлмайди. Қўл қуввати юрак қувватига боғлиқ”. деб жавоб берди.

Дарҳақиқат, инсон юракдан бирор ишга ғайрат ва шижоат билан қўл урар экан, албатта, у нафақат кўзлаган мақсадига, балки унданда юксакроққа, олийликка етади. Бу борада Муҳаммад Жавҳар Заминдор шундай дейди, “Мақсадни қўлга киритишда ғайрат иш беради. Ҳар кимда ғайрат бўлмаса, унда ўзгаларга ибрат бўла олиш қобилияти бўлмайди”.[2]

Ҳақиқатан, кўплаб ана шундай ғайрат ва шижоат эгалари бизларга доимо ибрат  бўлиб келган. Хусусан, буюк фақиҳлардан Имом Абу Юсуф ҳазратлари бунга намунадир. У зотга устози Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳ айтадики, “Сенинг зеҳнинг паст эди,  сенинг доимийлигинг, ғайратинг ва шижоатинг бундан халос этди”.

Ҳамият ҳам ғайрат сингари инсоннинг юксак фазилатларидандир. Ҳамият ор-номусини, қадр-қимматини пок сақлаш туйғуси; орият ҳисобланади.[3] Халқимизда ҳамиятли сифати ўз ғурури, ор-номуси, ўз оиласи ва юрти учун курашадиган, уни осойишта, пок сақлашга ҳаракат қиладиган, виждонли инсонлар учун ишлатилади. Ҳамиятли инсон ўз қадр-қиммати, оиласи ва юрти шаъни учун қайғуради. Ор-номуси, ғурури топталишига йўл қўймайди. Ҳамият соҳиблари доимо инсонлар орасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлади. Бу ҳақда улуғ ҳакимларимиз ва шоирларимиз ўзларининг асарларида тўхталганлар.

Ҳамият соҳиблари иззатда бўлгай, доимо хуррам.

Ҳамиятсиз бўлса ҳар ким, куни қолгай надоматга!

Бархурдор ибн Маҳмуд.

Албатта, динимизда ҳам ҳамиятсизлик, ориятсизлик ва беҳаёлик қаттиқ қораланади. Имом Бухорий ҳазратлари ҳам ривоят қилган ҳадисларда ушбу сифатни қоралаган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган ҳадисларининг бирида айтиладики, “Қиёмат кунидаги одамларнинг энг ёмони –беҳаёлиги, ҳамиятсизлиги сабабли назардан четда қолдирилган одамдир”.

Ҳадисдан кўриниб турибдики, қайси бир кишини уяти, ҳамияти ва ҳаёси бўлмаса у нафақат Аллоҳнинг, балки бошқа инсонларнинг ҳам назаридан четда қолади, инсонлар ундан юз ўгиради.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, буюк бобакалонимиз Имом Бухорий ҳазратлари ҳам ғайрат ва ҳамият каби улуғ фазилатлар билан сифатланганлар. Айниқса, у зотнинг ҳадис жамлашдаги ғайрат ва шижоатлари таҳсинга сазовордир. У зот тўғрисида  кўп уламоларимиз мақтовларни изҳор қилишган. Улуғ алломалардан Ал-Муборакфурий айтадики, “Имом ал-Бухорий машаққатларга чидамли, ишда тиришқоқ бўлиб, ўз қўлидан келадиган юмушни бировга юклашни хушламас экан”.[4]

Дарҳақиқат, бобокалонимиз Имом Бухорий асарларидаги, қолаверса, у зотнинг сиймосидаги ғайрат, шижоат, ҳамият, ҳаё сингари сифатлар биз авлодларга ибрат ва намуна ҳисобланади.

 

Шавкатжон МАДАМИНОВ,

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

 

[1]Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент 2008.

[2]Машриқзамин – ҳикмат бўстони. Ҳ.Ҳомидий. “Шарқ” нашриёти. Тошкент 2008.

[3]Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент 2008.

[4]Имом ал-Бухорий барокати. Усмонхон Алимов. “Мовароуннаҳр”. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти. Тошкент 2007.

Мақолалар

Top