muslim.uz

muslim.uz

П'ятниця, 02 февраль 2018 00:00

Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)

ONLINE.

АНДИЖОН.

ЎМИ Матбуот хизмати

Шу йил 29–30 январь кунлари Туркия Диёнат бошқармасининг ташаббуси билан Истанбул шаҳрида ташкил этилган “Ваҳий муқаддаслаштирган шаҳар – Қуддус” мавзусида халқаро конференцияда Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматулло Иброҳимов иштирок этди.
Конференцияга 25 та давлатдан 100 дан зиёд дин ва давлат арбоблари, ислом уламолари, муфтийлар ҳамда нуфузли ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.
Туркия Диёнат бошқармаси раиси доктор Али Эрбошнинг таклифига биноан Ўзбекистон Ислом академияси ректори, академик Неъматуллоҳ Иброҳимов ҳам мазкур конференцияда иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Конференция якунида ислом умматининг Ислом дини эътиқоди, илм ва маърифати асосида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, жипслашиш ҳамда ҳамкорлик қилиш зарурлиги тўғрисида 22 та банддан иборат Ислом уламолари баёноти қабул қилинди.
Ушбу конференция ва унда муҳокама этилган масалалар ҳақида кейин батафсил маълумот тақдим этамиз.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

П'ятниця, 02 февраль 2018 00:00

Ёлғоннинг зарарлари

"Ислом маърифати" кўрсатувининг мазкур сонида кишиларни маънавий маҳдудликлар сари етакловчи оғир гуноҳлардан бири ёлғончилик, ёлғоннинг зарарлари, унинг аянчли оқибатлари масаласида юртимизнинг етакчи уламоларидан Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов билан бу борада сўз юритганлар. Кўрсатув мобайнида Қуръони Карим оятлари ва Ҳадиси шарифларнинг туб маънолари шарҳлаб берилган.

Мустақиллик қуёши зиёсида қўҳна тарихимиз саҳифаларини очиб, деярли унут бўлаёзган аждодларимизнинг табаррук номларини танидик, уларнинг бебаҳо меросларидан баҳраманд бўлмоқдамиз. Буюк алломалар қаторида меъморлар заковати ила бунёд этилган ёдгорликлар – қўҳна тарихий шаҳарларимиздаги турли даврларнинг ажойиб намуналари халқимиз фахру ифтихорига айланиб бормоқда.

Дунёда 2700 йиллик тарихга эга бўлган шаҳарлар кўп эмас. Қашқадарё вилоятининг икки шаҳри – Қарши (Насаф) ва Шаҳрисабз (Кеш) ана шундай улуғ кечмишга эга. Бу воҳанинг бой тарихи ва зафарларга тўлиқ бугунги куни унинг ҳар бир фарзанди қалбида юксак ифтихор туйғулари уйғотади.

Бугунги Қарши ва Шаҳрисабз тарихи Марказий Осиёнинг энг кўҳна шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро, Хива тарихи сингари қадимийдир. Кейинги йилларда олиб борилган археологик қазилмалар, бизнинг кунимизгача етиб келган ёзма ёдгорликлар, турли асрларда барпо этилган меъморий иншоотлар ана шундан далолат беради.

Насаф шаҳри тарихи ва бу ердан етишиб чиққан алломалар меросини ўрганишда Абдулкарим ас-Самъонийнинг (1113-1167) “Ал-Ансоб” асари алоҳида ўрин тутади. Унда насафлик олимларга ҳам кенг ўрин берилган. “Насаф – Мовароуннаҳр шаҳарларидан. Аввалги номи – Нахшаб. Бу шаҳарда қарийб икки ой турдим ва у ернинг кўп олимларидан таълим олдим. Бу шаҳардан ўз фанининг кўп мутахассислари етишиб чиққанлар. Уларнинг саноғига етиш қийин”, деб ёзади ас-Самъоний.

Мана шундай буюк бобокалонларимиздан бири Абул Муин Насафий илму ирфонда етук, зиёли бир оилада улғайган, айниқса, унинг аждодларидан кўплари фиқҳ илми соҳасида улкан салоҳиятлари билан эл-юрт орасида танилган эдилар. Ҳатто, унинг катта бобоси ўз даврининг таниқли вакили Макҳул Абул Фазл Насафийдан (ан-насафийлар сулоласининг сардори) бошлаб, унинг оиладагилар фиқҳ илмида ҳанафийя мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа таълимотларига таянганлар. Шунингдек у фиқҳ илмини имом Абу Ҳанифанинг шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийнинг сафдоши Абу Сулаймон ал-Жузжонийдан ривоят қиларди.      

Ақида илми пешвоси бўлган буюк мутафаккир бобомиз Абул Муин Насафий ҳаёти ва қолдирган бой илмий мероси тўлиғича ибрат мактабидир. Ушбу бобокалонимиз мотуридия таълимоти вакилларининг энг ёрқин вакили бўлган. Бу зотнинг шонли тарихимиздаги иккита улкан хизматини алоҳида таъкидлашимиз зарур. Биринчидан, унинг мотуридия таълимотининг диёримизда сақланиб қолишидаги энг катта хизмати бўлса, иккинчи жиҳатдан, ўша даврда диёримизда турли бузғунчи оқимларнинг ривожига катта қаршилик кўрсатганлиги туфайлидир.

Аллома бобомиз ўз асарларида турли бузғунчи, адашган оқимларга кескин раддиялар бериб, уларнинг диёримизда ривожланишига қаршилик қилган. Ўша давр уламолари Абу Муин Насафийнинг ўз асарларида иллатларни фош этиб, ҳақиқатни баён қилгани учун унга араб тилида “Сайф ул-ҳақ”, яъни “Ҳақиқат қиличи” деган шарафли ном берганлар.

Ақоид илми инсонни адашишдан тўсади. Ақоид илми  қатъий далиллар билан диний эътиқодларни мустаҳкамлайди ва улардан  шубҳаларни рад этади. Тўғри йўлни изловчиларга очиқ-ойдин ҳақ йўлни далил ва ҳужжатлар билан баён қилади. Тўғри йўлдан  бўйин товловчиларга эса далил ва ҳужжатларни исбот қилади. Диннинг соф  эътиқодларини бузуқ фикрлар ва ботил шубҳалардан муҳофаза қилади. Энг  асосийси, ақоид илмини ўрганиш икки дунё саодатига етаклайди. Қилган  амаллари учун бу дунёда ҳам, охиратда ҳам савоб олади.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил январь ойида Қашқадарё вилоятига ташрифларининг иккинчи кунида Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида жойлашган улуғ аллома, юртдошимиз Абул Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилдилар. Зиёрат чоғида Қуръон тиловат қилиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари улуғ зотнинг ҳақларига дуо қилдилар. Кейин Давлатимиз раҳбари  ҳудудда барпо этилаётган ёдгорлик мажмуасида бораётган ишлар билан танишиб, лойиҳани янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун кўпроқ қулайликлар яратиш бўйича ўзларининг қимматли тавсияларини бердилар.

Сўнгра Президентимиз диний уламолар ва нуронийлар билан учрашув чоғида буюк бобокалонимиз қолдириб кетган бой илмий-маънавий меросни пухта ўрганиш, у зот қолдирган бебаҳо ва қимматли асарларни ўз тилимизга таржима ва тадқиқ қилиб халқимиз ва ёш авлодга мукаммал тарзда етказиш йўлида бугунги кун уламоларининг зиммасига юксак масъулият юкланиши, улуғ аждодимизнинг муносиб ворисларини тарбиялашда тинимсиз меҳнат қилишлари кераклиги, Қашқадарё воҳасида турли бузғунчи оқимлар таъсирига тушадиганлар Абул Муин Насафий бобомиз туфайли бўлмаганини, кейинги пайтларда кириб келганини айтиб, жаҳолатга қарши маърифат билан ёндашиб, уларга соф Ислом ақидасини етказиб беришимиз бугунги кунда олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир, дедилар ва  мазкур жараёнга янгича, замонавий услубда ёндашиш талаб этилишини айтиб ўтдилар.

Йирик илмий мажмуани ўз ичига олувчи мазкур даргоҳ  динимиз софлигини сақлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш, бой тарихимизни дунёга янада кўпроқ танитишга хизмат қиладиган муқаддас маскан бўлиб қолиши, бу ерга юртимиз аҳлидан бўлган адашган  кишилар ва уларнинг ота-оналари, оила аъзоларини таклиф қилиб, уларга тушунча берадиган, ўзларига хулоса чиқаришга даъват этадиган илмий даргоҳ бўлиши кераклигини Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидладилар.

Муҳтарам Юртбошимиз 2019 йилда бу ерда гўзал бир мажмуани мукаммал шакллантириб, мустақиллик байрами олдидан бутун Ислом мамлакатлари ва бошқа мамлакатлардан ақида илми бўйича мутахассис бўлган вакиллар чақирилиб, буюк бобокалонимизнинг юбилейлари нишонланиши ҳамда халқаро Ислом конференцияси ўтказилиши ҳақида ўзларининг тавсияларини бердилар.

 Муҳтарам Президентимиз амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар лойиҳаларини янада такомиллаштириш, ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича қурувчи ва мутасаддиларга зарур кўрсатмалар бердилар.

Абул Муин Насафийнинг илмий мероси бугунги кунда ҳам беқиёс аҳамиятга эга бўлиб, халқимиз, айниқса, ёшларимизни чин инсоний фазилатлар соҳиби этиб тарбиялаш, улар қалбида аждодларга муносиб авлодлар бўлиш ҳамда Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз. Зеро, Давлатимиз раҳбари ҳам ҳали бу жойлар обод бўлиб, у зотнинг издошлари Насафийлар яна кўплаб етишиб чиқишига ишонаман, деб ёшларимизга юксак ишонч билдирдилар.

Раҳматилло УСМОНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби

ЎМИ Матбуот хизмати

 

 

Мусулмон давлат элчилари Бухоро вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилди Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган мурожаатномаларида келтирилган вазифалар ҳамда 2018 йил 11 январдаги ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ва мамлакатимизнинг хорижий мамлакатлардаги элчилари билан учрашувида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятига Афғонистон ва Эрон Ислом Республикалари ҳамда Ҳиндистон, Қирғизистон, Миср, Озарбайжон, Грузия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон Республикалари ва Саудия Арабистони Қироллигидаги Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчилари ташриф буюришди", — дейилади хабарда.
Меҳмонларни вилоят ҳокими Ўктам Барноев кутиб олганлиги айтилган.
Хабарда вилоят ҳокимлигининг конференциялар залида бўлиб ўтган учрашувда элчилар вилоятнинг туристик салоҳияти, инновацион лойиҳалари билан яқиндан танишишгани қўшимча қилинган.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top