Дунё янгиликлари

Футболчи Салоҳ Миср мактаб дарслигига киритилди

Миср таълим вазирлиги мактаб ўқув дастурига Муҳаммад Салоҳ ҳақидаги бўлимни киритди. Болаларни нафақат Муҳаммаднинг спортдаги ютуқлари, балки фуқаролик позицияси ва хайрия фаолияти ҳам илҳомлантиради.

IslamNews маълумотларига кўра, у "миллионлаб мисрликлар учун тақлид қилиш модели" ва "бахт яратувчиси" деб таърифланади. "Салоҳнинг бошқаларга ёрдам бериш истаги ёшларга муваффақиятга эришиш учун имконият беришни хоҳлаши билан изоҳланади".

Салоҳ она қишлоғига тез ёрдам автомобилларини ҳадя қилди, қизлар учун мактаб ва сув тозалаш қурилмаларини қурди. У, шунингдек, вилоятда етим ва камбағалларга ёрдам бериш учун бир гуруҳ яратди.

Исломга эътиқод қўйган одам сифатида у мусулмонларнинг бош шаҳри шарафига қизига Макка деб исм қўйди. Макка ва унинг отасининг сурати ҳатто ўрта мактаб дарслигига жойлаштирилди.

Муҳаммад Салоҳ 1992 йил 15 июнда Басьюн шаҳри яқинидаги Нагриг қишлоғида туғилди. Болалигида Муҳаммад ҳовли футболини ўйнаган. Унинг қобилиятлари профессионал фаолиятини 2004 йилда бошлаган "Иттиҳод Басьюн" клуби эътиборини ўзига тортди. Бугун у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. У "Ливерпуль" ва Миср терма жамоасида ўйнайди. Англия Премьер-Лигасининг икки карра "Олтин бутса" ғолиби.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1534 times

Янгиликлар

Top