Дунё янгиликлари

Туркиядан қанча ҳожи Ҳажга бориши маълум бўлди

Туркия Ҳаж ишлари бошқармаси раиси Рамзи Биржон жума куни Маккайи мукаррамада Туркия, Европа, Америка ва Австралия мусулмонлари ҳожиларига раҳбарлик қилиш муассасаси кенгаши раиси Усома ибн Муҳаммад билан туркиялик 80 минг ҳожига хизмат кўрсатишни муҳокама қилди. Бу ҳақда Azon нашри хабар берди.

Саудия ОАВлари берган маълумотга кўра, икки томон муассаса тақдим қиладиган хизматлар билан боғлиқ мавзуларда суҳбатлашишган. Уларнинг сони жорий 1439-мавсумида 89 мингга етади.

Усома ибн Муҳаммад ҳожиларга кўрсатилаётган хизматларни янада яхшилаш учун икки томон ҳамкорлик қилиши зарурлигини таъкидлади.

Ўтган йилги мавсумда турк ҳожилари сони 80 мингни ташкил қилган. Бу 2016 йилги мавсумга қараганда 21 мингга ошган.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2858 times

Янгиликлар

Top