muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати
 

ЎМИ Матбуот хизмати

Субота, 01 июнь 2019 00:00

Бахилнинг уйида...

Ҳикоя қилинишича, бир киши ўзининг бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел” деди. Бола қассоб олдига кетди. Орадан маълум вақт ўтиб қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?” деб сўради.

Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз” дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман” деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!” дедим-да, баққол ёнига кетдим.

Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз” дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси асал ола қоламан” деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.

Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз” дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.

Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча поябзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг поябзалини кийиб бориб-келдим” деди.

Бола бахилликда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.

Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.

 

“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

Субота, 01 июнь 2019 00:00

Айрим фактлар

Айрим фактлар

 

Бегемотнинг вазни бир ярим тоннадан ошса ҳам инсондан тез югура олади.

*****

Тарихда энг кўп сотилган мобил телефон Нокиа 1100 бўлиб, 250 миллион нусхада сотилган.

*****

Вояга етган фил кунига ўртача 136 кг овқат ер экан.

*****

Креветка (майда қисқичбақа)нинг юраги бошида жойлашган.

*****

Агар инсон кўзини рақамли камера деб эътибор қиладиган бўлсак, у 576 мегапиксел бўлади.

*****

Агар Қуёшнинг ичига Ерни жойлаштириш имкони бўлганда, унга 1 миллион 300 мингта Ер сиққан бўларди.

*****

Чекиладиган бир дона сигарет инсон умрини тахминан 11 дақиқага озайтиради.

*****

Ҳар йили чивин чақиши сабабли 725 минг одам вафот этса, шерлар ҳужумидан 100 нафар одам вафот этади.

*****

Мумбай шаҳрида бир кун нафас олиб яшаш 100 дона сигарет чеккан билан тенг экан.

*****

 

Интернет маълумотларидан Нозимжон Иминжонов таржимаси

 

Янгиликлар

Top