muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

П'ятниця, 01 декабрь 2023 00:00

1-dekabr – Butunjahon OITSga qarshi kurash kuni

Jahon sog‘liqni saqlash tashkiloti hamda BMT bosh Assambleyasining 1988-yildagi qaroriga asosan, 1-dekabr – Butunjahon OITSga qarshi kurash kuni sifatida nishonlanadi.

OIV infeksiyasi hozirgi kunda barcha mamlakatlar uchun global muammoga aylangan. 2022-yilda dunyoda taxminan 39 million nafar OIV bilan yashovchi odamlar ro'yxatga olingan, ularning uchdan ikki qismi Afrika mintaqasi aholisidir.

Shuningdek, o‘tgan yili 630 000 odam OIV bilan bog'liq sabablarga ko‘ra vafot etgan va 1,3 millionta yangi OIV yuqish holatlari qayd etilgan.

Bu esa, o‘z navbatida inson salomatligi, mamlakatlarning ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanishi hamda xavfsizligiga rahna solayotir.

Муҳаммадраҳим домла АБДУҚОДИРОВ,
Тошкент шаҳридаги "Доруссалом" масжиди имом-хатиби

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими тасарруфидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг пойтахт ҳамда вилоятлардаги филиаллари:

  1. Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (71) 227-23-47, (95) 525 50-52

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй

  1. Ўзбекистон халқаро ислом Академияси (ЎзХИА) филиали

☎ (99) 906-87-27 

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, А.Қодирий кўчаси, 11-уй

  1. Жиззах вилояти вакиллиги – Жиззах шаҳар филиали

☎ (97) 325-72-43

Жиззах шаҳар, Сайлжойи маҳалласи, Умидобод кўчаси

  1. Жиззах вилояти вакиллиги – Зомин тумани филиали

☎ (97) 328-63-40, (93) 294-83-53

Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ғ.Ғулом МФЙ, Ш.Насриддинов кўчаси

  1. Қашқадарё вилояти вакиллиги – Қарши шаҳар филиали

☎ (88) 850-18-18

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Қаллиқ Боғобод маҳалласи, Насаф кўчаси, 274-уй

  1. Фарғона вилоят вакиллиги – Фарғона шаҳар филиали

☎ (50) 104-41-00

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Ал-Фарғоний кўчаси 177-уй

  1. Фарғона вилоят вакиллиги – Бувайда шаҳар филиали

☎ (94) 624-05-25, (91) 660-11-22

Фарғона вилояти Бувайда тумани, Пошшопирим қишлоғи, Шукрона кўчаси, 1-уй

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Ангрен шаҳар филиали

☎ (95) 500-04-02, (93) 909-07-24

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Тараққиёт маҳалласи, Бунёдкор кўчаси, 26-уй

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Бекобод шаҳар филиали

☎ (95) 500-04-03, (99) 918-12-92

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, Нурли йўл маҳалласи, Турон кўчаси 503-уй

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Нурафшон шаҳар филиали

☎ (95) 500-08-04, (99) 935-89-62

Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Обод маҳалласи, Кўтарма-2 кўчаси, 170-уй

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Чирчиқ шаҳар филиали

☎ (95) 500-08-01, (90) 033-25-85

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Наврўз маҳалласи, Гуляева кўчаси, 57-уй

  1. Тошкент вилоят вакиллиги – Янгийўл шаҳар филиали

☎ (95) 500-05-09, (94) 706-09-46

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор маҳалласи, Ш.Рашидов кўчаси, 6-уй

13.Мир Араб олий мадрасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (99) 702-82-70, (50) 005-01-83

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Абу Ҳафс Кабир кўчаси 3 уй

  1. “Кўкалдош” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (71) 244-48-27, (99) 249-30-90

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй

  1. “Хадичаи Кубро” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (71) 299-24-11,  (71) 299-27-90

Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Зарафшон кўчаси, 15-уй

  1. “Саййид Муҳйиддин махдум” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (94) 420-77-22, (93) 630-35-12

Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Жалабек қишлоғи, Ғуломжон Хакимов кўчаси, 23-уй

  1. Ҳидоя” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (69) 852-60-06 (93) 192-19-84

Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Индра Ганди кўчаси, 1-уй

  1. “Мир Араб” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (95) 600-45-97, (97) 303-44-43

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Хўжа Нуробод кўчаси, 16-уй

  1. “Жўйбори Калон” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (65) 221-72-73, (97) 301-84-24

Бухоро вилояти,  Бухоро шаҳри,  Ҳавзи нав кўчаси 92-уй

  1. “Фахриддин ар-Розий” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (95) 606-92-55, (99)775-93-45

Хоразм вилояти урганч тумани Қорамон қишлоғи, Каттабоғ маҳалласи, Ҳамкорлик кўчаси 43-уй

  1. “Муҳаммад ал-Беруний” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (99) 317-93-93, (99) 958 93 30

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Билимлер гузары кўчаси, 1а-уй

  1. “Имом Термизий” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (55) 451-05-96, (99) 673-53-40

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Шимолий Дарвоза кўчаси, 3-уй

  1. Самарқанд Ҳадис илмий мактаби қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (66) 673-31-51, (94) 186-19-94

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хўжа Исмоил маҳалласи Ҳадис илми мактаби. Мўлжал: Имом Бухорий зиёратгоҳи.

  1. “Хожа Бухорий” ЎМИТМ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (75) 542-74-25, (97) 950-61-14

Қашқадарё вилояти Китоб тумани Заргарлик кўча 4-уй

  1. Тасаввуф илми мактаби қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси

☎ (95) 604-45-97, (90) 635-42-38

Бухоро шаҳар, Волидаи Абдулазизхон жомъ масжиди ҳудуди

  1. “Абул Муин Насафий” номли ақида илми мактаби қошидаги "Қуръони карим ва тажвид" ўқув курси

☎ (75) 220-06-32, (91) 222-03-03

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Насаф  кўчаси 274 уй

  1. Навоий вилоят вакиллиги – Навоий шаҳар филиали

☎ (90) 969-48-64,  (94) 853-86-66

Навоий шаҳри, М.Таробий кўчаси 48-Б уй

  1. Сирдарё вилоят вакиллиги – Гулистон шаҳар филиали

☎ (77) 007-01-38,  (94) 007-19-95

Гулистон шаҳри, Тарққиёт МФЙ, Бунёдкор кўчаси 605 уй

 Қуръони  Каримда: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми», деб таъкидланади (Зумар, 9). 

Ислом дини таълимотида  ва ҳадиси шарифда: «Илм олиш ҳар бир муслим ва муслимага фарздир», – дейилади.  Бу ҳадисдан кўриниб турибдики, ҳар бир мўмин-мусулмонга  илм олиб  унга амал қилган ҳолда, ҳаётга татбиқ этиш зиммасидаги буюк фарз эканлиги эслатиб ўтилмокда.

Бу замин зиёси не-не замонлар тарих зарварақларига муҳрланди. Қанча-қанча даҳоларга бешик, илм маърифатига эшик бўлган заминдир. Бу замин илм қуёши билан неча-неча ўлкаларни ёритган ва ер юзини қалам билан забт этган муҳаддис султонларининг элидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 

 «Ким бу дунёни роҳатини кўзласа, тижорат қилсин, охират саодатини ўйласа, тоат-ибодат қилсин, агар икки дунёсини обод бўлишини хоҳласа, илм олсин», – деганлар. 

Алломаларимиз олган илмларига амал килган ҳолда жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлар. Олимлар ва комил инсонлар даражасига етишиш фақат илм соҳибларига хосдир.  

Ислом мутаффакирлари фикрларига кўра: «Илм – нарсани қандай бўлса ана шундай билиб олишдир, ҳар қандай билиш ва ўрганилган нарсага илм дейилади. Олган илмга амал  қилиб, уни етказиш маърифатдир». Ҳар бир инсоннинг илм-маърифат касб этишида  сарф, наҳв, фиқҳ, тафсир ва ҳадис, калом илми каби диний, ҳамда тарих, адабиёт, тиббиёт, фалакиёт ва бошқа дунёвий илмларни ўрганиш зарур бўлади. 

XX аср охирларида миллий истиқлол шарофати билан Ватанимизда ўтмишдаги алломаларга, уларнинг ҳаётлари ва ёзиб кетган асарларига нисбатан фикрлашда кескин бир бурилиш ясалди, яъни заминимизда яшаб ўтган буюк  олимлар, ўзларининг дунёвий, диний ва маърифий асарлари билан жаҳон маънавиятининг хазинасига улкан ҳисса қўшган зотларнинг номлари тикланди. 

Кейинги йилларда Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Мансур Мотуридий, Алишер Навоий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Ҳожа Баҳовуддин Нақшбандий, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Хоразмий, Фарғоний, Насафий, Термизий, Ҳожа Аҳмад Яссавий каби кўплаб ҳаёти ва ижоди ўрганилмоқда.

Ушбу алломаларимиз йўлларини давом эттириш учун ёш авлодга илм олиш ва уларнинг асарларида ёритиб берилган масалаларни ҳаётда татбиқ этишларига замин ҳозирлашимиз зарурдир.  Маълумки,  Қуръони карим ҳам «Ўқи» деган амри билан нозил бўлган. Қуръони каримнинг 811 жойида илм сўзи такрорланади.

Келгусида  ўз тақдирини шу юрт истиқболи билан боғлаган ҳар бир ёш авлод аждодларимизнинг бой меросларидан  ўзи ҳам баҳраманд бўлиб, халқимиз илму-маърифатини янада юксакликка олиб чиқишда ўз ҳиссаларини қўшадилар деган  умиддамиз. 

Имом ат-Термизий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда, У зот: «Аллоҳ ва унинг малоикалари ва ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам илм аҳилларига истиғфор айтадилар», – деганлар. Шунингдек, бошқа бир ривоятда: «Ким илм излаб йўлга чиқса, Аллоҳ Таоло унга жаннат йўлларини тўғрилаб қўюр», – деб марҳамат қилинган. Илм инсонни ботинини кашф этувчи омилдир. Илм душманларга қурол, дўстлар ўртасида эса зийнатдир. Илм туфайли инсон олий мартабага етади. Илм инсонларнинг тафаккурини ҳамда маънавиятини юксалтириб дунёни тараққий этишига бош мезон бўлиши билан бирга, инсоннинг ботинини кашф этувчи омилдир.

 

 Адҳам ДЎСМАТОВ, Тошкент шаҳридаги “Минор” 
жоме масжиди имом-ноиби

Сторінка 19 з 305

Янгиликлар

Top