muslim.uz

muslim.uz

В Издательском доме «Хузур» ДУМ РТ вышла в свет уникальное издание на арабском языке – книга «Джухуду 'уляма...» («Вклад татарских богословов в коранические науки и в изучение расма (правил записи) Корана»). Это – научная монография муфтия Республики Татарстан Камиля Хазрата Самигуллина. Она имеет большое значение не только для татар, но и для всего арабского мира, поскольку впервые в современной исламской науке в системном виде на арабском языке представлен вклад татарских богословов XIX – нач. ХХ вв. в области корановедения.
Как сообщает пресс-служба ДУМ РТ, в основу монографии легла докторская диссертация Камиля хазрата Самигуллина, защита которой прошла в БИА в октябре 2022 года, а также его многолетняя практическая деятельность в области изучения татарского духовного наследия и реализация ряда проектов по возрождению традиций татарского коранопечатания и толкования Корана. Научное исследование муфтия Татарстана Камиля хазрата Самигуллина является одним из самых актуальных и значимых для современной отечественной богословской мысли. Он – первый в истории современного российского исламского богословия научный труд по расму мусхафа.
В своей научной работе Камиль хазрат приводит аргументы в пользу первой роли татар в печатании Корана среди других мусульманских народов, а также сообщает, что татары первыми среди других мусульманских народов издали его с учетом консонантной основы текста в 1803 г., а в 1848 году в Казани был издан Коран, на полях которого были показаны десять канонических систем декламации. Большой вклад в дело строгого следования в печати Корана консонантной основе текста внесли Шигабутдин Марджани и Муса Бигиев. Таким образом, монография Камиля хазрата расширяет и конкретизирует представления о существенном вкладе татарских богословов XIX – нач. XX вв. в коранические науки, в частности, в разделы графики и письма Корана, способов его чтения, а также в освещение вопросов его толкования.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Масджид аль-Харам и Масджид ан-Наби, создав Коранический кружок «Харамейн», описали его как глобальный план обучения Корану.
По сообщению IQNA со ссылкой на «Ахбар аль-Юм», высший авторитет Масджид аль-Харам и Масджид ан-Наби, организовав коранический кружок «Харамейн», описал его как план глобального масштаба по обучению Корану.

Масджид аль-Харам и Масджид ан-Наби сообщили, что при реализации этого плана были использованы новейшие технологии, и пользователи могли корректировать декламацию, осваивать таджвид и учиться запоминать и повторять после запоминания на 6 языках: Арабском, английском, урду, индонезийский, малайский и хуса . Также после окончания курса лицам, успешно прошедшим курс дистанционного обучения, будут вручены сертификат и сертификат по запоминанию и декламации от уполномоченных профессоров по десяти риваятам. Этот документ будет предоставлен через приложение «Моккара аль-Харамейн».

Кружок включает в себя другие программы, такие как коррекция чтения, запоминание, повторение, объяснение ахкамов Таджвида, принципы чтения, последующее наблюдение за обучением и кораническим кружкам, а также собрания дистанционного обучения Корану.

Кораническая встреча Двух Святынь, наряду с другими проектами, такими как распространение обычных мусхафов и мусхафов Брайля среди паломников и верующих, а также начало туров для посещения Комплекс имени Короля Фахда по изданию Священного Коранав, является основная часть программ, реализованных управлением ао делам Двух Святынь.

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

Каломуллоҳнинг Нисо сураси 36-ояти каримасида

Худоим таоло марҳамат қилади:

  • “Аллоҳга ибодат қилингиз ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”.

 

Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

меҳр-мурувват тариқасида марҳамат қиладилар:

  • “Аллоҳ ҳузуридаги дўстларнинг яхшисидўсти учун яхши бўлганидир. Аллоҳ ҳузуридаги қўшниларнинг яхшисиқўшниси учун яхши бўлганидир.
  • “Ким Аллоҳга ва Охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин!.
  • “Бир мўмин билан иккинчи бир мўмин қўл бериб сўрашса, уларнинг ҳузурларига юз раҳмат нозил бўлади, шунинг тўқсон тўққизтаси муомаласи ва хулқи яхшироғига бўлади”.
  • ”Ким ўзи тўқ бўлиб, қўшниси қорни оч ҳолида кунни кеч қилган бўлса, менга комил имон келтирмаган бўлади”.
  • Қўшниси унинг ёмонликларидан омонликда бўлмаган киши мўмин эмас.
  • Ёмонлигидан қўшниси омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди”.
  • “Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас”.
  • “Кенг маскан, яхши қўшни ва яхши маркаб – мусулмон кишининг саодатидандир”.
  • “Тўрт нарса бахту саодатдан: солиҳа аёл, кенг тураржой, яхши қўшни ва қулай улов. Тўрт нарса бахтсизликдан: ёмон аёл, ёмон қўшни, ёмон улов ва тор тураржой”.
  • “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, банда токи ўзи учун яхши кўрган нарсасини қўшниси учун ҳам раво кўрмагунча, мўмину комил бўлмайди”.
  • Қанча-қанча қўшнилар Қиёмат куни қўшнисига осилиб: «Эй, Аллоҳ, мана бу кимса юзимга эшигини ёпиб қўйиб, ўз яхшилигидан мени маҳрум қилган эди», – дея Аллоҳга шикоят қилади”.
  • “Мўминлар ўзаро дўстона муносабатларида, бир-бирларига меҳрибонликларида ва ўзаро ҳамдардликларида бамисоли ягона жасад кабидирлар. Агар мазкур жасаднинг бирор аъзоси оғриса, бошқа аъзолар ҳам иситма ҳамда бедорлик билан унга ёрдамга шошиладилар”.
  • “Кимки ўзига тегишли бўлмаган ердан гарчи бир қарич бўлса ҳам эгаллаб олса, Аллоҳ таоло уни етти қават жаҳаннамни тубига ташлайди”.
  • “Ким Аллоҳга ва Охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига азият бермасин!.
  • “Ёнидаги қўшниси оч бўлиб, ўзи тўқ бўлган киши комил мўмин эмас”.
  • “Эй, муслима аёллар, сизлар қўшнингизга арзимас нарсани ҳам бераманми деб ўйламанг, қўйнинг туёғини бўлса ҳам беринглар!.
  • “Кимнинг уйи бўлса ва уни сотмоқчи бўлса, аввало қўшнисига таклиф қилсин!.
  • Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Ё, Аллоҳнинг расули! Мен фалон маҳаллага жойлашдим, менга яқин қўшниларим қаттиқ азоб  беряпти», – деди. Шунда Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр, Умар ва Али разияллоҳу анҳумларни жўнатдилар. Улар масжид эшиги ёнида туриб: «Огоҳ бўлинглар, сизларга тўрт тарафдан қирқтадан ҳовли қўшни бўлади. Ёмонликларидан қўшниси омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди!» – деб огоҳлантиришди”.
  • Бир киши Набий алайҳиссаломдан: «Ё, Расулаллоҳ! Мен яхши одамманми, ёмон одамманми, қандай билсам бўлади?» – деб сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай жавоб бердилар: «Агар қўшниларингиздан: “Сен яхши ишлар қилгансан” деган сўзларини эшитсангиз, демак – яхши одам экансиз. Борди-ю улардан: “Ёмон иш қилдинг” деганларини эшитсангиз, демак – ёмон одамлардан экансиз”».

 

Улуғлардан  ҳикматлар:

  • “Агар кишини ўз қўшниси, қариндоши ёки ҳамроҳи мақтаса, ундай одамнинг солиҳлиги борасида асло шубҳа қилмангиз!” (Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу).

 

  • “Уйдан аввал – қўшни, йўлдан аввал – йўлдош танла!” (Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу).

 

  • Ҳазрати Али разияллоҳу анҳуга кўра “азонни эшитган киши қўшни бўлади”.

 

  • ”Ҳовлининг олд томонидан қирқ ҳовли, орт томондан қирқ ҳовли, ўнг томондан қирқ, сўл томондан қирқ ховлининг ҳаммаси қўшни ҳисобланади” (Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи).

 

  • Имом Аъзам Абу Ҳанифанинг ичкиликка муккасидан кетган бир қўшнилари бўлиб, у кечасини мастлик, ашула ва бақир-чақир билан ўтказар, унинг дастидан Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ кечалари хотиржам мутолаа қилолмасдилар. Лекин у киши бу ҳолатга сабр қилардилар. Бир кеча негадир қўшнининг овози чиқмай қолди. Бу ҳолатдан ҳайрон бўлган имом тонг отгач, унинг уйига чиқсалар, йигит уйда йўқ эди. Одамлардан суриштириб билсалар, маст ҳолатда ушланиб, қамалиб қолганлигини айтишди. Бу хабарни эшитган заҳоти Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ тўғри шаҳар ҳокими Исо ибн Мусо олдига бориб, бояги кишини озод этишларини илтимос қилдилар. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳурматлари ва кафолатлари туфайли маҳбус дарҳол озод қилинди. Йигит имомни бундай олижанобликларини кўриб, тасанно айтиб, ичкиликни ташлаб, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга шогирд бўлди. Қўшнига кўрсатилган биргина оқилона ёрдам, ҳакимона муомала туфайли фисқу фужур ботқоғига ботган кимса яхши одамлар қаторига кирди. У илм ҳалқаларининг аъзоларидан бўлди ва охири Кўфа фақиҳларидан бирига айланди.

 

  • Ривоят қилишларича, Саҳл ибн Убайдуллоҳ Тустарийнинг зиммий қўшниси бўлиб, унинг ҳожатхонасидан Саҳлнинг уйига ифлос-нопок нарсалар сизиб чиқар эди. Саҳл ҳар куни унинг тагига бир идиш қўйиб қўяр, мажусийнинг ҳожатхонасидан чиққан нарсалар идишга тўпланар ва кечқурун ҳеч ким кўрмайдиган жойга олиб бориб ташлар эдилар. Саҳл ҳазратлари узоқ муддат шу тахлит иш юритдилар. Вафотлари яқинлашгач, мажусий қўшнисини чорлаб: «Мана бу уйга кириб, бу ерда нима борлигини кўриб қўйинг», – дедилар. У кириб идишга тушаётган ифлос, нопок нарсаларни кўрди ва: «Бу нима?» – деб сўради. «Бу узоқ муддатдан бери ҳовлингиздан мана шу уйга тушади. Уни кундузлари шу идишга тўплаб, кечалари олиб чиқариб ташлар эдим. Мабодо, ажалим яқинлашиб қолмаганида, буни сизга айтмас эдим. Бошқа бирон кишининг хулқи буни ўзига сингдира олмаслигидан қўрқдим. Энди хоҳлаганингизни қилинг...», – дедилар. Шунда мажусий: «Эй, шайх, мен кофир бўлсам ҳам, узоқ вақтдан бери менга шундай гўзал муносабатда бўлиб келаётган эдингизми?! Қўлингизни беринг, мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад – Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бераман», – деб мусулмон бўлди. Саҳл разияллоҳу анҳу шундан сўнг вафот этдилар.

 

  • “Қўшнисига озор берувчи кишиларга Аллоҳнинг лаънати бўлар экан”.

 

  • Турли хил шовқин-сурон (мошина сигнали, радио-телевизор овозлари, мусиқа товушлари, баланд овозда сўзлашиш, қаттиқ кулиш, нохуш ҳидлар, ноанъанавий ёритиш мосламалар, болаларнинг тинмас йиғиси, ноўрин ўйин-кулгулар, бақир-чақир, бемаҳалда қурилиш ва таъмир ишлари, ноўрин бемаҳал дарвозадан чақириш, эшигини тақиллатиш) сабабли қўшнилар оромини бузиш, асабларини чарчатиш ва ҳоказолар қўшничилик ҳақларига хиёнат ҳисобланади”.

 

  • Умумий йўлнинг битта улов ўтадиган даражада бўш туриши – қўшнининг ҳақидир”.

 

  • Уйнинг ёнидаги уйга харидорликка қўшни ҳақлироқдир”.

 

  • Инсон бирор жойдан турар жой олмоқчи бўлса, аввало атрофида солиҳ қўшнилар бўлган жойдан излаб, солиҳ қўшнини танлаш лозим бўлади.

 

  • Қўшнининг уйига ўғриликка тушиш, қўшнини аёли, келин-қизларига кўз олайтириш катта гуноҳ ҳисобланади.

 

  • «Қўшни» деб ён қўшниларга айтилади.

 

  • Бир масжид қавми бир-бирларига қўшнидирлар”.

 

  • Бир маҳалла ёхуд битта шаҳар аҳли бир-бирларига қўшнидирлар”.

 

  • Кишининг умр йўлдоши ҳам қўшни ҳисобланади.

 

  • Қўшничилик чегарасини аниқлашда у ёки бу жойнинг урфига қараш лозим. Бинобарин, урфга кўра қўшни деб билинган хонадонлар қўшни ҳисобланади”.

 

Халқ  мақоллари

  • Қўшнинг тинч – сен тинч!

 

  • Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши.

 

  • Ён қўшним – жон қўшним.

 

  • Қўшничилик – минг йилчилик.

 

  • Уйдан аввал қўшни ол!

 

  • Қўшнинг ёмон бўлса, ёмонлик келар,

Қўшнинг яхши бўлса – омонлик.

 

  • Яхши қўшни – ота-она,

Ёмон қўшни – бошга бало.

 

  • Гилам сотсанг, қўшнингга сот – бир четида ўзинг ўтирасан.

 

  • Қўшнинг яхши бўлса, кўр қизинг ҳам эрга тегар.

 

  • Қўшниси яхши қаримас.

 

  • Яхши ҳамсоя гулдир,

Ёмон ҳамсоя чўлдир.

 

  • Қўшнинг кўр бўлса, кўзингни қис!

 

Қўшничилик  ҳақлари  ва  одоблари:

1. Биринчи бўлиб салом бериш;

2. Ҳолини сўраш;

3. Кўрганда очиқ юзлик билан муомала қилиш;

4. Қарз сўраса, бериб туриш;

5. Агар чақирса, чақириғига жавоб бериб, бориш;

6. Бемор бўлса, зиёратига бориб, ҳолидан хабар олиб туриш;

7. Ёрдам сўраса, ёрдам бериш;

8. Мусибатига ҳамдардлик изҳор этиб, хафа бўлиб, ёрдам қилиб, далда бўлиш;

9. Хурсандчилигига хурсанд бўлиб, табриклаш;

10. Вафот этса, у тўғрида гувоҳлик бериш;

11. Унинг изнисиз ўз уйини баланд қилиб қурмаслик;

12. Қозонда қовирилаётган таом ҳиди билан озор бермаслик, балки таомдан унга ҳам бериш;

13. Унга фақат яхшилик қилиш;

14. Унга доимо яхшилик қилиш;

15. Қўшнига эътиборли ва кечиримли бўлиш;

16. Иложи борича меҳрибонлик қилиш;

17. Хатоларини меҳр ила кечириш;

18. Ҳовлисига мўраламаслик;

19. Унинг деворига ёғоч қўйиб, уни ранжитмаслик;

20. Тарновига ўз томи сувини йўлламаслик;

21. Ҳовлидан ҳовлига ариқ ўтган бўлса, сувни ифлос қилмаслик;

22. Ҳовлиси саҳнига тупроқ туширмаслик;

23. Ҳовлисига олиб кириб кетаётган нарсаларига назар ташламаслик;

24. Қўшнининг деворидан мўраламаслик;

25. Уйига рухсатисиз назар ташламаслик;

26. Сўзлашувига қулоқ солмаслик;

27. Унинг ҳовли-ҳарам – аёл-қизларига қарамаслик;

28. Моддий ёрдам кўрсатишлик;

29. Вафот этса, дафнида қатнашмоқлик;

30. Ноқулай иморат қуриш ёки сояли дарахтлар экиш ила ҳаққига тажовуз қилмаслик;

31. Уйга мева-чева каби нарсалардан келтирганда, қўшниларга ҳам улашмоқ;

32. Бордию ундай қилолмайдиган бўлса, меваларни унга кўз-кўз қилган ҳолда уйга ошкора олиб кирмаслик, балки билдирмасдан, яширинча олиб кириш, токи нарсаларни кўриб, қўшнининг кўнгли ўксимасин;

33. Агар бергиси келмаса, ўз болаларини қўлида мевалар билан қўшни болалари олдига чиқармаслик;

34. Қозонни қирганда капгир овози ёки таом ҳиди билан қўшнига кўз-кўз қилмаслик;

35. Қўшнининг итини урмаслик;

36. Қўшнига ҳамиша ғамхўр бўлиш;

37. Қўшни ҳовлисига фақат чақириб, рухсат сўраб, изн берса, кириш;

38. Доим юмшоқ ва чиройли муомала қилиш;

39. Муҳтож бўлиб, ҳожати тушган ишларида ёрдам бериб, мурувват кўрсатиб, эҳтиёжларини битириш;

40. Ундан ёмонликларни даф қилиш;

41. Умуман озор, азият бермаслик;

42. Зинҳор-базинҳор тил билан ҳам озор бермаслик;

43. Унга ҳаргиз-ҳаргиз ва асло ёмонлик қилмаслик;

44. Вақти-вақти билан ҳадя улашиб туриш;

45. Ундан етадиган озорларга сабр қилиб, берган азиятига яхшилик билан жавоб қайтариш;

46. Беҳурмат қилмаслик;

47. Қўпол, дағал муомала ва зулму зўравонлик қилмаслик;

48. Мулойимлик ва яхшиликни биринчи бўлиб бошлашлик;

49. Ҳар кунги салом-аликни канда қилмаслик;

50. Кўришганда ҳам худди яқин қариндошлардай сўрашиш;

51. Учрашганда чуқур кўришиш ва эҳтиром кўрсатиш;

52. Ўзини салгина пастроқ тутиб муомала қилиш;

53. Муомалада иложи борича камтар бўлиш;

54. Яхши таомидан қўшнисига ҳам бериш;

55. Қўшнисига тил билан ҳам, қўл билан ҳам заррача озор, азият етказмаслик ва азият, озор бериши мумкин бўлган турли хил гап-сўз, ҳар қандай иш-ҳаракатдан ўзини мутлақо тийиш;

56. Қўшнилардан етадиган беодоблик, азият, зарар, жафо ва озорларни ҳалимлик ва кечиримлилик билан қарши олиб, жанжал кўтармасдан, сабр-тоқат қилиб, кечириш;

57. Кечиримли бўлиш;

58. Тушунмовчилик орқали қўшнилар ўртасига баъзан хафачиликлар тушиб қолса, биринчи бўлиб кечирим сўрашлик ҳамда биринчи бўлиб салом беришлик;

59. Мабодо тўй каби турли шодиёналарни нишонлаш арафасида қўшнининг бошига мусибат тушиб қолса, ундан узр сўраб изн сўраш. Рухсат олгач, шодиёнани ниҳоятда одоб билан сипороқ ўтказиш;

60. Мабодо тўй-шодиёна уйдан бошқа жойда ўтказилган тақдирда ҳам, қўшнига алоҳида илтифот кўрсатиб, кўнглини кўтаришга ҳаракат қилиш;

61. Қўшни сафарга кетганда, келгунига қадар унинг омонатини сақлаб, уй-жойидан хабардор бўлиб, уйини қўриқлаш;

62. Қўшни йўқ вақтда уйига меҳмон келиб қолса, уй эгаси келгунча, меҳмонларига эҳтиром билдириб туриш;

63. Қўшни билан болаларнинг ўртасига тушиб, ота-оналар айбни бир-бирларига ағдармасдан, ҳар бирлари ўз фарзандларига танбеҳ бериб, уларга қўшничилик одобларидан сабоқ бериб, одобга чақириб қўйиш;

64. Эҳтиёжманд қўшнининг озиқ-овқат, кийим-бош олишига ёрдам бериш;

65. Зарур бўлганда дори-дармонини олиб бериш;

66. Меҳрибонлик билан кўнглини кўтариш;

67. Қўшнини молини, жонини, шаънини, ор-номусини, обрўсини ўзиникидан ҳам зиёдароқ ҳимоя қилиш;

68. Қўшнини назар-писанд қилмасликдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш;

69. Қўшнининг сирларини пойламаслик, қулоққа чалинган оилавий сирларини тарқатмаслик ва фош қилмаслик;

70. Турли хил сабаблар билан одамларни қўшнисидан узоқлаштирмаслик;

71. Қўшнининг ҳақлари ва унга тегишли бўлган нарсаларга тажовуз қилмаслик;

72. Фарзандларга қўшниларнинг ҳақларини ўргатишлик;

73. Қўшнига эҳсон-яхшиликлар қилиш;

74. Қўшни ўз жони, дини, обрўси, моли ва фарзандлари хусусида ўз қўшниси томонидан омонлик ва хотиржамликда бўлмоғи лозим;

75. Қўшниларга турли хил шовқин-сурон ва ҳоказолар билан азият етказмаслик;

76. Бирон нарсасига ҳасад қилмаслик;

77. Қўшнилар билан танишиш;

78. Қўшнига ғаддорлик ва хиёнат қилмаслик;

79. Мусофир қўшнига ҳам алоҳида ва зиёдаси билан яхшилик қилиш;

80. Солиҳ қўшнининг қадрига етиш;

81. Ортиқча саволларни бермаслик;

82. Унга қарши сўз айтилса, ҳимоя қилиш;

83. Боласига ширин сўзлар айтиш;

84. Ҳар қандай масалаларда билмаганларини эҳтиёткорлик ва юмшоқлик билан мулойим шаклда билдириш;

85. Қўшнилар қўшниларни чиройли иборалар билан мақташ;

86. Вақти-вақти билан бирор овқатга, меҳмонга чақириб туриш;

87. Хоҳ моддий, хоҳ маънавий бўлсин, қўшнига азият ва озор беришнинг барча турларидан тийилиш;

88. Ўзининг ҳузуридаги нарса билан қўшнисига ёрдам қилиш;

89. Қўшнисининг ҳузуридаги нарсага ҳаргиз таъма қилмаслик;

90. Агар қўшнимиз уйи томонга қараб итимиз ҳурса ёки қўшни ўтган-қайтганда итимиз унга аккилласа, ва биз буни кўриб билиб, олдини олмасак, қўшничилик ҳаққига хиёнат қилган ҳисобланамиз;

91. Арзимас сабаблар билан қўшнилардан айрилмаслик;

92. Ўзимиз ва оиламизга нисбатан қандай раҳм-шафқатли, хайрихоҳ бўлсак, худди шундай қўшнининг ўзига, оила аъзолари ва фарзандларига ҳам мушфиқ ва меҳрибон бўлиб, лутф кўрсатиб, уларга доим яхшилик қилиш;

93. Болаларига доим илтифотли муомала қилиш, агар болалари хато ишни қилаётган бўлсалар, тўғри йўлга йўллаб қўйиш;

94. Унинг молини ўз молимизни сақлаганимиз каби сақлаш;

95. Ҳолидан хабар олиб туриш;

96. Ҳадя беришни яқиндаги қўшниси туриб, узоқдагисидан бошламасдан, балки узоқдагисидан аввал яқинроқдаги қўшнисидан бошлаш;

97. Қўшнини танг, ноқулай вазиятга солиб қўймаслик;

98. Эски қўшниларга вафосизлик қилмаслик;

99. Уловни ё бошқа бир нарсани қўшнининг эшиги ёки дарвозаси олдига қўйиб, унинг уйга кириб-чиқишини қийинлаштирмаслик;

100. Уй олдидаги умумий йўлга улов ёҳуд бошқа нарсани қўйиб, бошқа улов ё пиёдалар ўтишига халақит бермаслик;

101. Қўшни хонадонга қараб ўсган баланд, катта ва сербарг дарахтларнинг шоҳлари ва тўкиладиган япроқлари билан зарар етказмаслик;

102. Турли хил чиқинди, мағзава ва оқава сувларни қўшни уйи олдига, деворига, йўлига оқизмаслик, ташламаслик;

103. Қўшнининг ўз уйига кириб-чиқиш, ўтиш йўлларини қийинлаштириб, зиён етказмаслик, торайтирмаслик;

104. Ўз уйига қувур орқали сув ёки чиқинди чиқиш (канализация) йўлларини олиб киргач, йўлни яна ўз ҳолига келтириб қўйишлик;

105. Қудуқ ва ҳоказоларни кавлаб ёки чиқинди чиқиш (канализация) қудуғини очгач, уни ҳеч қандай тўсиқ ёки ҳимоясиз қолдирмасдан, қайта ёпиб қўйиш;

106. Қурилиш ёки таъмир ишлари пайтида турли асбоб-ускуна ва жиҳозлар, қурилиш моллари (қум, тупроқ, ғишт, цемент каби)ни қўшниларнинг уйлари олдига рухсат сўраб тўкиш ҳамда узоқ вақт бесабаб, бепарволик билан қолдириб, уйиб қўймаслик ва иш тугагач, юзага келтирилган ноқулайлик учун узр айтиб, ташаккур билдириш;

107. Киши қурилиш, таъмир ишларидаги асосий ишни тезроқ битириб, қўшнига халақит берадиган ортиқча нарсаларни имкон қадар тезроқ бартараф этиш;

108. Ўз навбатида қўшнилар ҳам ҳолатни тўғри тушуниб, вақтинчалик ноқулайликка сабр қилишлари ва қурилиш ёки таъмир ишларини қилаётган қўшнига ҳеч қандай босим ўтказмасдан, балки ҳашарга чиқиб, имкон қадар ёрдам бериш;

109. Рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, қарзга пул ва ҳоказоларни қўшни сўраб турганда, дарҳол бериб ва қачон қайтариши хусусида асло эслатмаслик;

110. Рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, қарзга пул ва ҳоказоларни қўшнидан сўраб турган одам эса тезроқ қайтариб бериб, чиройли раҳматларини изҳор этишлик;

111. Рўзғор буюмларини бузмасдан, шикаст етказмасдан қайтариш, агар мабодо бузилиб ё шикаст етиб қолган бўлса, кечирим сўраб, тузатиб ёки янгисини олиб бериш;

112. Озиқ-овқат маҳсулотларини қўшнига қайтарганда сифати, шакли, ҳажми, сони, таъми ва ҳоказолар олганидан кўра зиёдароқ бўлишлиги;

113. Қарзга олган пулни тезроқ қайтариш ҳамда сифати, шакли ва ҳоказолар олганидан кўра зиёдароқ бўлишлиги;

114. Сабабсиз қўшнининг эшик жинғироғини босмаслик ёхуд эшик ё дарвозани тарақлатиб урмаслик;

115. Ўзи учун хоҳлаган яхшиликни қўшнисига ҳам раво кўриш;

116. Ўзини ранжитадиган ёмонлик, зарар ва азиятлар қўшнисида ҳам бўлиши ранжитиши керак;

117. Қўшнига ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай кўринишда бўлса ҳам яхшилик қилиш;

118. Уйини сотмоқчи бўлса, аввало қўшнисига таклиф қилиш;

119. Қўшнининг ҳурматини жойига қўйишлик;

120. Обрўсини тўкмаслик;

121. Аҳли аёллари билан гуноҳ ишга қўл урмаслик;

122. Қўшни учун яхши бўлган нарсага ундаб, яхшилик сари қўлини ушлаб бўлса ҳам чорлаш;

123. Мусулмоннинг мусулмонда бўлган барча ҳақларини қўшнида ҳам адо қилиш;

124. Қўшнининг йўлини торайтирмаслик;

125. Қўшнининг чегарасига тажовуз килмаслик;

126. Қўшни томонга қуёш ёки ҳавони тўсадиган, унинг ҳовли-жойига назар тушадиган даражада баланд иморат қурмаслик;

127. Қўшнига таом ва мевалар ҳадя қилиб туриш;

128. Инсон ўзининг мулкида қўшнисига зарар келтирадиган бирон ишни қилиши жоиз эмас;

129. Агар қўшни билан ўрталарида муштарак (шериклик) девор бўлса, унинг изнисиз ундан дарича очиши ёки унга қозиқ қоқиши мумкин эмас;

130. Ўртадаги шериклик деворга ёки қўшнисининг девори устига ёғоч ўрнатиши мумкин эмас, фақат жуда зарур бўлган ҳолларда, шусиз устини ёпиш имкони бўлмаса ва девор ўша ёғочнинг оғирлигини бемалол кўтара олса, шундагина ёғоч қўйишга рухсат берилади. Шунда ҳамки қўшнининг ижозати билан;

131. Қўшни қўшнисини унинг деворига ёғоч ўрнатишидан ман қилиши мумкин эмас, агар кўнмаса, ҳоким уни мажбурлайди.

 

Иброҳимжон домла ИНОМОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

 масъул ходими

 

 

#500_саволга_500_жавоб

Вівторок, 16 Январь 2024 00:00

"Vaqf" xayriya karvoni Xorazmdagi 300 oilaga quvonch ulashdi

O'zbekiston musulmonlari idorasi huzuridagi “Vaqf” xayriya jamoat fondi aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamini har jihatdan qo'llab-quvvatlash maqsadida bir qator xayriya tadbirlarini oʻtkazib kelmoqda.

Maʼlumki, bu kabi tadbirlar 2023 yilning so‘nggi oylarida Fargʻona, Jizzax va Andijon viloyatlarida ko‘tarinki ruhda tashkil etilib, koʻplab ehtiyojmand oilalarga shodlik ulashildi. Kam taʼminlangan oilalarga xayriyalar tarqatildi.

Xayriya karvonining navbatdagi manzili bo'lgan Xorazm viloyatida Fond va homiylar tomonidan yig‘ilgan turli zarur oziq-ovqat mahsulotlari, qishki kiyim-kechak, koʻmir, turli oʻyinchoq, kitob, velosiped, katta va kichik maishiy texnika va boshqa xayriyalar o‘z egalariga topshirilmoqda. Bunda ezgulik elchilari viloyatning chekka hududlarida istiqomat qiluvchi kam taʼminlangan, boquvchisini yoʻqotgan, ijtimoiy va moddiy yordamga muhtoj boʻlgan 300 tadan ortiq xonadonga borib quvonch ulashadi.
 
Ehson qiling! Zero, ehsonning mukofoti faqat ehsondir!

O'zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati

Янгиликлар

Top