muslim.uz

muslim.uz

Репортаж 24

Субота, 18 ноябрь 2023 00:00

“Жумадан жумагача” (17-11-2023)

Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

Ушбу сонда "Имом-домлалар учун махсус тажвид дарслари давом этмоқда", "Африкадаги аҳолига Қуръони карим ҳадя қилинди", "Муфтий Шайх ҳазратлари жума намозига “Иброҳимбой Орифжонбой” жоме масжидига ташриф буюрдилар" каби сарлавҳалардаги янгиликлардан хабардор бўлишингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади.
 
Бу йил «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганлигига ўттиз икки йил тўлди.


Шеърият


Ватан байроғи

Юрт байроғин ҳар жойгамас,
Кўнглингга эк. Кўксингни ўй.
Ишлов бергин, юмшатиб тур,
Илдиз отсин, кўрсатсин бўй.

То бу байроқ, Ватан, нурлар
Ич-ичингга кетсин кириб.
Токи ғаним — ватанхўрлар,
Ололмасинлар суғуриб.

Шундай ўргат қулни, хонни,
Учмас қуш ҳам учар бўлсин.
То байроқдан олдин жонни
Бермоқ осон кечар бўлсин.

Ҳалима Худойбердиева

Юртимиз иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашда, шубҳасиз, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бунда эса кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, жумладан, аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ташаббусларини молиялаштириш ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича яхлит тизимнинг яратилиши муҳимдир.

Президентимизнинг “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва унда белгилаб берилган вазифалар ана шундай яхлит тизимни ишга туширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Жумладан, эндиликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ўқитиш орқали уларнинг бизнес ташаббусларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш ва “оилавий тадбиркор – микробизнес – кичик бизнес – ўрта бизнес” занжири асосида уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Давлат дастурлари доирасида кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ва бошқа ҳамкор тижорат банкларидан иборат яхлит молиявий тизим асосида қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилади.

Натижада ушбу тизим орқали, кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар қолдиғи 1,7 бараварга оширилиб, кредит портфелидаги улуши 28 фоиздан 43 фоизга етказилади.  

Кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун эса, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жами 800 миллион АҚШ долларигача миқдорда ресурслар жалб қилинади. Бу — соҳада 150 мингта кичик тадбиркорлик субъекти фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш, энг муҳими, минглаб янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, “Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида ҳам банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантиришга доир қатор вазифалар белгиланган.

Хусусан, 50-мақсадда банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 40 миллиард долларга етказиш, банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш, банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3-4 та банкни сақлаб қолиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш,  банкларга халқаро тан олинган минимал стандарт ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрлар ва назорат базаларини такомиллаштириш, камида 3 та тижорат банкларида Ислом молияси мезон ва тартибларини жорий этиш, Ислом молиясининг қонуний асосларини шакллантириш белгиланган.

Албатта, қарорда белгиланган вазифа ва кўрсаткичлар стратегия мақсадларини амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки, эндиликда давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 июлдан бошлаб, кредит ажратишнинг барча босқичлари рақамлаштирилган ҳолда электрон платформаларда амалга оширилади. Бунда эса, банклараро яратиладиган яхлит тизим муҳим саналади.

Шу билан бирга, аҳоли ва тадбиркорларга ажратилаётган кредитларнинг электрон платформаларда ажратилиши, белгиланган маблағларнинг мақсадли сарфланишига, бугунги кунда аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган кредит ажратишдаги таниш-билишчилик, бюрократия каби омилларнинг бартараф этилишига хизмат қилади. 

Шунингдек, 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 миллиард сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилмоқда.

Бу ҳам тадбиркорлар учун қўшимча енгиллик ва имкониятлар яратиб беради. Умуман олганда қарор ва унда белгиланган вазифалар кичик ва ўрта бизнесни мамлакат иқтисодий ўсишининг асосий локомотиви бўлишига хизмат қилади.

 

Мавлуда Адҳамжонова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Субота, 18 ноябрь 2023 00:00

"ШАЙХ ЗАЙНИДДИН" ЖОМЕ МАСЖИДИ

"Шайх Зайниддин" масжиди ҳақида қизиқарли маълумотлар

Масжид тарихи, бетакрор услуб, ноёб меъморчилик намуналари

 

Янгиликлар

Top