muslim.uz

muslim.uz

الإثنين, 20 كانون1/ديسمبر 2021 00:00

Ислом бузғунчи ғояларга қарши

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар!Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз” (Бақара сураси 208-оят)
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлган киши чин мусулмондир” (Имом Бухорий ривояти)Ҳақиқий мусулмон киши бошқаларга озор бериш ҳақида эмас, балки оиласи тинчлиги, яшаб турган жойини обод қилиш, бугуни ва эртаси ҳақида қайғуради, атрофдагиларга яхшилик улашади. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ўзларига қандайдир тахаллусларни қўйиб олиб ёшларни бузғунчи ғоялар гирдобига тораётган, мусулмон оламига фитна солаётган Абу Салоҳ, Маҳмуд Абдимўмин, Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфарлар ким ўзи?, деган савол туғилади. Буларнинг илмий даражалари борми? Йўқ албатта. Бир сўз билан айтганда улар бузғунчидир. Терроризм – жамиятда осойишталикни издан чиқариш, одамларни қўрқитиш, куч ишлатиш, зўровонлик қилиш, одамларни қириб ташлаш, қўрқитиш орқали пул ундириш каби мақсадларни кўзловчи оқим. Экстемизм эса жамиятдаги қонун – қоидаларга зид радикал қараш ва ҳаракатларни ифодалайди. Терроризм ва эксремизмнинг асосий мақсади сиёсий жараён билан боғлиқ бўлиб, ҳокимиятни эгаллаш, жамият осойишталиги ва хавфсизлигига таҳдид солиб, инсонлар онгини пуч ғоялари билан заҳарлашдан иборат. Юқорида таъкидлаб ўтилган шахслар шулар жумласидандир. Бутун дунё уломалари дин ниқоби остида турли ҳаракатларни амалга ошираётган террористик ва экстремистик оқимларнинг ҳатти ҳаракатларини қоралаб, уларнинг қилаётган иши Ислом динига умуман алоқаси йўқлигига иттифоқ қилишган.

Ислом – тинчлик ва хотиржамлик дини. Уни ҳар қандай бузғунчи оқимлар таъсиридан сақлайлик. Динимиз таълимотига оид масалаларни , аввало, масжид имом-хатибларидан сўраб, ишончли диний – маърифий китоблар, интернет тармоғидаги сайтлардан ўқиб ўрганайлик.

Уйчи тумани

"Девонабобо" жоме масжиди имом-хатиби

Абдуфаттоҳ Мусаханов

Дубайда ўзгача дизайнга эга янги масжид – андалус меъморий услубида қурилган диний бино пайдо бўлди.
Мадинат Бадр масжиди Дубайнинг ислом банкларидан бири томонидан қурилди ва яқинда жамоатчиликка очилди.

Амирликлар учун масжиднинг ўзгача кўриниши Испаниянинг жанубида жойлашган Гранадаa шаҳридаги Алҳамбра (қўш ва қалъа) меъморий мажмуасига ўхшайди, дея хабар бермоқда The National News.

Қия томлар, сопол устқоплама плиталар, тақа шаклидаги (мағриб) арклар ва устунли ҳовли – буларнинг барчаси Испаниянинг ислом тарихи билан ўхшашликларни эслатади.

Қизиғи шундаки, Дубай масжидлар билан тобора кўпроқ тажриба ўтказмоқда - сентябр ойида Амирликнинг сув таъминоти хизмати қайта ишланган материаллардан қурилган ва қуёш энергияси билан ишлайдиган янги экологик масжидни очди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

— Шариатимизда турмушга чиқмаган аёл кишининг фарзанд асраб олишига рухсат бор-ми? 

Исломда бола асраб олишга маълум шарт ва талаблар асосида рухсат қилинган. Болани қарамоғига олиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида ҳам бўлган. У зот Зайд ибн Хорисани ўзларига ўғил қилиб олганлар. Кейинроқ, “Аҳзоб” сурасининг 5-ояти нозил бўлди ва бола асраб олишни тартибга солди. Яъни энди пушти камаридан бўлмаган болани тарбиясига олиш мумкин, фақат шарти шуки, ўша болани насабини асраб олувчи ҳам ўзини пушти камаридан бўлган деб даъво қилмасин, асранди бола ҳам боқиб олган ота ёки онани ҳақиқий насабдаги ота-она деб даъво қилмасин. Турмушга чиқмаган аёл бўладими ёки бошқасими, агар бола асраб олмоқчи бўлса, аввало ўзига маҳрам бўладиган болани асраб олсин. Яъни ўзининг жияни каби никоҳи абадий ҳаром бўлганлардан бирини олсин. Агар бунинг имкони бўлмаса, бегона болани боқиб олмоқчи бўлса, опаси ёки синглиси ўша болани икки ёшга етгунича бир марта эмизсин. Шунда у ҳукман жиян бўлади ва маҳрам ҳисобланади. Келажакда бола катта бўлиб, ақли етилганида ҳақиқий ота-онасини билдириб қўйиш шарт.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

الإثنين, 20 كانون1/ديسمبر 2021 00:00

Ислом мактабига нуфузли мукофот топширилди

Рочдейле ислом мактаби 2021 йилги ёшлар билан унинг ишлашини эътирофи белгиси сифатида British Beacon Mosque Awards мукофотига сазовор бўлди.

"Бу жуда катта шараф. Бизнинг ишимиз миллий даражада British Beacon Mosque Awards 2021 мукофоти билан эътироф этилганидан жуда мамнунман", - деди Lantern Academy раҳбари Муҳаммад Шаҳид.

Islam.ru хабарига кўра, бу сўнгги бир неча йил ичида академия олган иккинчи мукофот, 2020 йилда у Буюк Британияда энг яхши мадраса деб топилган эди.

"Биз талабаларимизга энг яхши имкониятларни таклиф қиламиз, уларни тарбиялаймиз ва уларни мамлакатнинг профессионал ёш фуқаролари бўлишларига ўргатамиз", - деди Шаҳид.

"Ушбу мукофот бизнинг таълим муассасамиз жамоаси ва бизнинг умид юлдузларимиз бўлган талабаларга бағишланган", деб қўшимча қилди у.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

الإثنين, 20 كانون1/ديسمبر 2021 00:00

Бемазҳабларнинг аломатлари (видео)

Устоз Исҳоқжон домла Бегматов

Видеолавҳалар

Top