muslim.uz
2021 йилнинг энг яхши архитектура дизайнига эга масжид — “Жазоир” жомеси
Жазоирдаги муҳташам “Жазоир” жоме масжиди Чикаго архитектура музейи ва Европа меъморий санъат марказининг 2021 йилги танловида энг яхши архитектура дизайни мукофотини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Вашингтоннинг Жазоирдаги элчихонаси Фейсбук тармоғидаги расмий саҳифасида бундай ёзади: “Жазоир Буюк масжидининг Чикаго архитектура ва дизайн “Атҳенаум” музейи ва Европа меъморий дизайн маркази томонидан 2021 йил учун энг яхши халқаро архитектура лойиҳаларидан бири сифатида танлангани учун Жазоир ҳукуматини самимий табриклаймиз”.
Мазкур буюк масжид лойиҳаси Германияда жойлашган “Юрген Энгел Арчитектен” меъморчилик фирмаси томонидан амалга оширилди”, — дейилади элчихона хабарида.
Бу йилги танловда 35 давлатдаги қурилиш ва шаҳарсозлик лойиҳалари қатнашди. Булар: Жазоир, Австрия, Австралия, Озарбайжон, Бразилия, Бельгия, Канада, Хитой, Дания, Финляндия, Франция, Греция, Германия, Гонконг, Индонезия, Италия, Япония, Мексика, Нидерландия, Норвегия, Португалия, Қатар, Россия, Сингапур, Жанубий Африка, Жанубий Корея, Испания, Швейцария, Тайван, Тайланд, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия, АҚШ, Уругвай ва Вьетнам давлатларидир.
Танловда янги уй-жойлар, идоралар, транспорт, соғлиқни сақлаш, давлат, маҳалла ва спорт мактаблари, диний, кутубхоналар, хусусий уйлар, маданият, ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, замонавий дунёда энг гўзал ва инновацион ишларни акс эттирувчи меъморий лойиҳалар ўрин олди.
Қайд этиш жоиз, Чикаго меъморчилик “Атҳенаум” музейи ва Европа меъморий санъат маркази томонидан тақдим этилган 2021 йилги Халқаро архитектура дизайни мукофоти дунёдаги энг яхши янги бино ва шаҳарсозлик лойиҳалари бўйича дунёдаги энг қадимги ва энг нуфузли анъанавий халқаро архитектура мукофоти саналади.
ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими
Мазҳаб керак эмас дейдиганларга (аудио)
Жума суҳбатлари: Қуръонни тадаббур қилмайдиларми?! (12.11.2021 йил)
Онлайн: Таниқли уламоларнинг диссертация (PhD) ҳимоясини кузатиб боринг!
Примов Соатмурот Ураловичнинг исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида
“Aбу Шакур Кеший “Тамҳид” асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни” мавзусида тадқиқотчи Примов Соатмурот Ураловичнинг 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2021-йил 30-ноябр куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Илмий раҳбар — тарих фанлари номзоди, доцент Оқилов Саидмухтор Сайдакбарович. Расмий оппонентлар — тарих фанлари доктори (DSc), доцент Мухамедов Неъматулло Aсатуллайевич, тарих фанлари номзоди, доцент Зиёдов Шовосил Юнусович. Етакчи ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
Диссертация автореферати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин:
Илмий кенгаш офлайн/онлайн тарзда ZOOM платформаси орқали ўтказилади.
ZOOM ҳаволасига уланиш:
Конференция идентификатори: 812 6022 2490
Кириш коди: 879020
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Aбдулла Қодирий кўчаси, 11-уй, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, A бино, 2-қават, 209 хона.
Тел.: (99871) 244 00 56, Факс: (99871) 244 00 65
e-mail: عنوان البريد الإلكتروني هذا محمي من روبوتات السبام. يجب عليك تفعيل الجافاسكربت لرؤيته.
***
Иноятов Aзизхўжа Хайруллойевичнинг исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида
“Имом Бухорийнинг “ал-Жоме ас-саҳиҳ” асаридаги тафсир илмига оид қарашлари” мавзусида тадқиқотчи Иноятов Aзизхўжа
Хайруллоевичнинг 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2021-йил 30-ноябр куни соат 11:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Илмий раҳбар — тарих фанлари доктори, профессор Уватов Убайдулла Мурадович. Расмий оппонентлар — юридик фанлар доктори, профессор Ражабова Мавжуда Aбдуллаевна, тарих фанлари номзоди, доцент Юлдашходжаев Ҳайдархон Хашимхонович. Етакчи ташкилот – Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация автореферати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин:
Илмий кенгаш офлайн/онлайн тарзда ZOOM платформаси орқали ўтказилади.
ZOOM ҳаволасига уланиш:
Конференция идентификатори: 823 6947 4943
Кириш коди: 159 585
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Aбдулла Қодирий кўчаси, 11-уй, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, A бино, 2-қават, 209 хона.
Тел.: (99871) 244 00 56, Факс: (99871) 244 00 65
e-mail: عنوان البريد الإلكتروني هذا محمي من روبوتات السبام. يجب عليك تفعيل الجافاسكربت لرؤيته.
Илмий кенгаш котибияти
Малайзия билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳамкорлик янада фаоллашади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Малайзия ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Муҳаммад Шоҳрул Икром Якоб билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, таълим, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида кўп қиррали Ўзбекистон-Малайзия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвалини, жумладан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказиш масаласини кўриб чиқди.
Халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўп томонлама платформалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш ҳамда мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Малайзия кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати