muslimuz

muslimuz

Табиат покизалиги шу даврларга қадар ҳам эътиборга олинган. Айниқса табобатда тоза ҳаво, покиза муҳит кўплаб хасталикларга даво экани алоҳида таъкидланган. Табиатнинг булғаниши эса, соғликка ҳам зарар, тараққиётга ҳам зиён келтиради.

Бугунги кунда бутун Ер юзасидаги аҳолини ташвишга солаётган муаммо – экология муаммоси ҳам динимиз таълимотларига амал қилиш орқалигина ижобий ҳал бўлиши мумкин. Чунки Ислом таълимотларида бу соҳага анчагина эътибор қаратилган.

Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайиҳи васаллам бизга йўлларни, кўчаларни озода тутиш, йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлашга буюриб, бу иш садақанинг бир тури эканини таъкидлаганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Йўлдан азият берувчи нарсанинг олиб ташлашингиз ҳам – садақадир” (Имом Бухорий ривояти).

Йўлларни ифлос қилмаслик, унга чиқиндилар, пўчоқлар, ичимлик суви идишлари ва шуларга ўхшаш нарсаларни ташламаслик – динимизнинг талабидир. Зотан, бизнинг динимиз таълимотида поклик иймондан экани қатъий таъкидланган.

Инсон уз уйига қандай этибор берса, атрофга хам шундай муносабатда бўлиши шарт. Чунки бутун ер юзи инсонлар учун маскандир. Ҳаётимизда шу ер устида яшаётган булсак, вафот этганимиздан кейин шу ер бағрида ётамиз. Ўзимизнинг узоқ муддат масканимиз бўлган бу ерни обод қилиш, ўзимиз учун фойдадир.

Атрофимизни турли зарарли нарсалардан ва ифлосланишдан сақласак, ўзимиз ва аҳлимизнинг ҳаётини сақлаган бўламиз. Мисол учун, инсон вужудидаги қон тоза бўлса, одам соғлом бўлади. Агар қонга бирор зарарли модда аралашса, инсон ҳаёти хавф остида қолади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир муборак ҳадиси шарифларидан бирида: “Мен учун ернинг ҳаммаси сажда қиладиган жой ва покловчи қилиб берилди”, деганлар (Имом Баззор ривояти).

Бунга қараганда кимки ерни ноўрин ҳолатда булғаса, сажда ўринларини булғади демакдир. Мўмин инсон эса, ундай иллатдан узоқ бўлади.

Шаҳобиддин ПАРПИЕВ,

Асака туманидаги “Муҳаммадсолиҳ” жоме масжиди имом-хатиби.

Аллоҳ сенга раво кўрганига рози бўл! Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйганига рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Аллоҳ сенга ҳаром қилган нарсалардан четлан, одамларнинг энг тақводори бўласан. Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни тўкис адо эт, одамларнинг энг обиди бўласан.

Сенга энг меҳрибон бўлган Зот устидан сенга раҳм қилмайдиганларга шикоят қилма! Аллоҳдан ёрдам сўра, Аллоҳга таян, шунда Унинг хос бандаларидан бўласан!

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу айтадилар: “Одамларнинг қўлидаги нарсадан умидингни бутунлай уз, зотан шу ҳақиқий бойликдир. Таъмагирликдан, ҳожатларингни одамлардан сўрашдан сақлан, зеро, бу айни фақирликдир. Намоз ўқисанг охирги намозингни ўқиётгандек ўқи!”.

Энди бу ҳақда салафларнинг ҳаётидан намуналарни келтириб ўтсак:

Заҳабийнинг “Тазкиротул ҳуффоз” китобида буюк пешволардан бири Имом Мансур ибн Зозон Ас-Сақафий Ал-Воситий (131-ҳижрий йилда вафот этган) раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида бундай дейди: “Шогирди Ҳушайм айтади: У кишига фаразан: Ўлим фариштаси эшик тагида турибди, дейилса ҳам амалида зиёдалик бўлмасди” (яъни шундоқ ҳам ўлими яқин одамдек амал қиларди).

У китобда яна Имом Мансур ибн Мўтамир Ас-Суламий Ал-Куфий (132-ҳижрий йилда вафот этган) раҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида бундай келади: “Унинг шогирди Суфён Саврий айтади: Агар (устозим) Мансурни намоз ўқиётганини кўрсангиз (шунчалик хушуъ билан ўқиётганидан) ҳозир ўлиб қолса керак, деб ўйлайсиз. Унинг яна бир шогирди Зоида ибн Қудома айтади: Мансур қирқ кун рўза тутди, қирқ тун қоим бўлиб, туни бўйи йиғларди, тонг отса кўзига сурма суриб, чеҳрасини очиб, бошини ёғлаб чиқарди. Онаси уни кўп йиғлаганини, қўрқувини, Аллоҳ таолога узоқ ибодат қилганини кўриб, одам ўлдириб қўйдингми (бунчалар тавба-тазарруъ қиласан)? – деди. Шунда у айтдики: Нафсим нима қилганини ўзим биламан!”.

Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Неъматуллоҳ Исомов таржимаси.

Мусулмон – пешонаси ярақ­лаган инсон. Чунки у ўзининг қанчалик ожиз, Холиқ тао­лонинг улуғлигини эътироф этган ҳолда бошини сажда қўйганидаги ҳузур-ҳаловатни туйиши катта неъматдир.

Мўминнинг ана шу сифати ояти каримада: “Улар намозларида ўзларини камтар тутувчилардир” (Муъминун сураси, 2-оят), деб мақталади. Намозхоннинг доимо хушу билан бошини ерга қўйиши унинг пешонасида сажда изларининг пайдо бўлишига, бу белгилар дунё ва охиратда унинг пешонаси ярақлаганига, яъни танилишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминларга нисбатан) эса раҳм-шафқатлидирлар. Уларни (мудом) Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб руку ва сажда қилаётган ҳолларида кўрарсиз. Уларнинг юзларида сажда асоратидан (қолган) белгилари бордир...” (Фатҳ сураси, 29-оят). 

Мўминларнинг шундай сифатлари Таврот ва Инжилда ҳам келган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва сал­лам: “Дўзах Одам боласининг сажда изини­гина емайди. Чунки Аллоҳ дўзахга сажда изини ейишни ҳаром қилган”дедилар (Имом Бухорий ривояти). 

Имом Муслим ривоят қилган хадисда Сав­бон розияллоҳу анҳу бундай дейди: «Расулул­лоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мени жаннатга киритадиган амал ҳақида сўрадим. У зот: “Кўп сажда қил, чунки сен Аллоҳ учун бир марта сажда қилсанг, Аллоҳ таоло бу билан сени бир даража юксалтиради ва сендан битта хатони ўчиради”, дедилар.

Демак, кўп сажда қилиш туфайли гуноҳлар ўчи­рилади.

Аллоҳ таоло ибодатларимизни қабул, вужудимизда сажда изларини барқарор айласин! 

Руҳиддин АКБАРОВ

 

1. Фотиҳа сураси.

 

  1. الله الله ربي لا أشرك به شيئا

Ўқилиши: Аллоҳу. Аллоҳу. Роббийлааушрикубиҳишайьан

Маъноси: Аллоҳ. Аллоҳ Роббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман.

 

  1. لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Ўқилиши: Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн

Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлдим.

 

  1. حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ

Ўқилиши: Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл

Маъноси: Бизга Аллоҳ кифоя. У қандай яхши вакил.

 

  1. لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِالله

Ўқилиши: Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи

Маъноси: Ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир

 

  1. أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ الْعَظِيمَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

Ўқилиши: Астағфируллоҳал ъазийм аллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атубу илайҳи

Маъноси: Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, доимо тирик, доимо қойим Зотга – буюк Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан 

 

  1. لا إله إلا الله العليم الحليملا إله إلا الله رب العرش العظيم لا إله إلا الله رب السماوات ورب الأرض رب العرش الكريم

Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳул Алиймул Ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус самааваати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм

Маъноси: Ҳалийм, Алийм Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлару ернинг Робби ва карамли Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ

 

  1. اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал  жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали

Маъноси: Аллоҳим, Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

 

  1. يا حَـيُّ يا قَيّـومُ بِـرَحْمَـتِكِ أَسْتَـغـيث

Ўқилиши: Йаа Ҳайй, Йаа Қойюм, бироҳматика астағийсу

Маъноси: Ё Ҳайй ва Қойюм Зот! Раҳматинг ила ёрдам сўрайман.

 

  1. اللَّهُمَّ رَحْمَتَكَ أَرْجُو فَلا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ، وَأَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ لا إِلَهَ إِلاَّ أَنْت

Ўқилиши: Аллоҳумма, роҳматака аржу фа лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта

Маъноси: Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ.

Даврон НУРМУҲАММАД

 

الأربعاء, 15 أيار 2024 00:00

124 ёшли кампирнинг ҳаёси

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳаё қаeрда бўлмасин кишини бeзайди, чиркин сўз ҳар қаeрда кишини жирканч кўрсатади”, дедилар.

Ҳаё ҳаммада ҳам бўлиши шарт. Лекин аёллар яна ҳам муносиброқдир. Аёлларнинг ҳаммасига ҳаё муносиб, ёшларига яна ҳам чиройдир ҳаё. Кексаларга эса, ҳаё қилмаслик шармандаликдир.

1888 йилда туғилган фаластинлик Марям Ҳамдан Аммаш 124 ёшга етиб, франциялик 122 ярим йил умр кўрган Жанна Луиза Калман деган аёлнинг рекордидан ўтиб кетди.

Айтишларича, Марям буви тўрт босқич авлодини кўрган. Ҳатто унинг набиралари ҳам набира кўрган бобо бўлганлар. Бироқ шундай катта ёшига қарамай невара, эвара ва чевараларининг ҳар бирини яхши танир, уларнинг ҳаёти билан қизиқар эди.

Кекса онахон оқила ва доно бўлиб, бу катта оиланинг етакчиси эди. Ҳамма у билан маслаҳатлашар эди. Кампир беш маротаба ҳаж ва ўн марта умра қилган. Ёши катта бўлишига қарамай жуда ҳаракатчан эди. Бу муслима қария қишлоқда муҳтарам энага ва доя ҳам эди.

Марям бувининг набираси Маҳдий Ҳамдан Аммашнинг “Gulf News” рўзномасига айтишича, Гиннес гуруҳи Марям бувинининг олдига ўтган йил март ойида зиёрат қилгани келган ва Марям бувини рекордлар китобига ёзишни билдирган. Унинг айтишича, Гиннес гуруҳи намояндаси уни рекордлар китобига ёзиб бутун Ер юзида машҳур қилишини айтганида, онахон ундан сўради:

  • Мен шу билан бахтли бўламанми?

Рекордлар китоби вакили бу кутилмаган саволдан довдираб қолди ва бу нарса уни ва унинг оила аъзоларини бахтли қилиши мумкинлигини айтди. Онахон яна сўради:

  • Ёшингиз нечада?
  • Қирқ учга кирдим...
  • Мусулмонмисиз?

Ходим мусулмон эмаслигини эътироф этди.

  • Демак, Сиз ёшингиз катта бўлгани билан ҳақни ботилдан ажрата олмас экансиз. Ё ҳалиям ёшлик қиласиз ёки ақлингиз заифдир. Чунки “ўзи каби ўлажак инсонлар орасида машҳур бўлишдан бахтли бўласан” деган сўзга фақат ёш бола ёки ақли заиф кимсагина ишонади. Ваҳоланки бунинг орқасида ўз Холиқи ҳузурида шарманда бўлишлик ҳам бордир. Хўш мен қайси бирини танлай – бахти қаро, шарафсиз кимсалар орасида машҳур бўлишними ёки Оламлар Роббиси ҳузуридаги бахтиёр инсонлар орасида машҳурликними?

Гиннес ташкилоти намояндаси нима дейишни билмай қолди. Марям буви унга:

- Агар айтишга жавобингиз бўлмаса, боринг катта бўлиб ақл юрита бошлаганингизда ёнимга келарсиз. Мен эса сиз қайтиб келгунча ўлмай туришга ваъда бераман, деб ҳазиллашиб ҳам қўйди.

Шундай қилиб унинг ўғиллари ва набиралари Гиннес гуруҳи билан учрашишдан бош тортишди, чунки ойнаи жаҳонда кўрсатиш учун тасвирга тушириш чоғида бу аёл бошидан рўмолини ечиб қўйиши шарт қилинган эди.

Қизиғи шундаки, орадан етти ой ўтгач рекордлар китоби ходими Исломни қабул қилди. Бундан тўрт ойдан кейин эса Марям Ҳамдан вафот этди. Унга қадар эса кекса онахон билан бир неча маротаба учрашиб, анча вақт суҳбатлашишган.

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ,

Асака туманидаги “Муҳаммадсолиҳ ҳожи” жоме масжиди ходими.

Видеолавҳалар

Top