muslim.uz

muslim.uz

الأربعاء, 03 تموز/يوليو 2019 00:00

Вафот этмасдан олдин бажариладиган 2 амал

قُلْ لِعِبَادِيَ الَّذِينَ آَمَنُوا يُقِيمُوا الصَّلَاةَ وَيُنْفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ يَوْمٌ لَا بَيْعٌ فِيهِ وَلَا خِلَالٌ

"(Эй, Муҳаммад!) Имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни баркамол адо этсинлар ҳамда савдо-сотиқ ва ошна-оғайнигарчилик бўлмайдиган кун (қиёмат) келмай туриб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!" (Иброҳим сураси, 31-оят).

Аллоҳ таоло мўмин бандаларига икки амал: намозни мукаммал адо этиш ва эҳсон қилишни буюрмоқда.

"...намозни баркамол адо этсинлар". Аллоҳ таоло аввало бандаларига намозни қоим қилишни буюрмоқда. Оятда Аллоҳ таоло намозни мукаммал адо этувчиларни "имон келтирган бандаларим" деб мадҳ этмоқда.

Муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида айтади: "Намозни баркамол адо этиш бу уни ўз вақтида, руку, саждалари, қаъда, ташаҳҳудини жойига қўйиб, хушу-хузу билан адо этишдир".

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг ичидаги ўғриларнинг энг ёмони намозидан ўғирлайдиган кишидир.

Саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ, намозидан қандай ўғирлайди", дедилар.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У руку ва саждасини ва хушусини тўлиқ қилмайди", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Аллоҳ таоло бошқа қатор оятларда ҳам мўминларга намозни баркамол адо этишга буюради: "(Эй, мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз" (Нур сураси, 56-оят); "Намозни (мукаммал) адо этингиз. Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир" (Нисо сураси, 103-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани – унинг намозидир. Агар намози тўғри бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар намози фосид бўлса, шубҳасиз, ноумид бўлибди, ютқазибди”, деганлар (Имом Доримий, Имом Аҳмад ривояти).

"...хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар". Ибодатларнинг энг афзали махфий қилинганидир. Чунки бундай амал риёдан узоқ бўлади. Аммо тоатни ошкор қилишдан одамларга яхшиликни тарғиб қилиш, уларга намуна бўлиш ният қилинса бундай амал ҳам афзал ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Маҳфий қилинган иш ошкора қилинган ишдан афзал, агар ошкора қилинган иш унга эргашишлари учун қилинган бўлса, у афзалдир”, дедилар (Ҳаким Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло бошқа оятда бундай марҳамат қилади: “Садақаларингизни агар ошкора берсангиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз – ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир” (Бақара сураси, 271-оят).

Демак, садақани ошкора берса ҳам, махфий берса ҳам яхши. Чунки Аллоҳ таоло банда қилаётган барча ишларни кўриб, билиб туради. Муҳими ният холис Аллоҳ учун бўлсин.

Аллоҳ таоло барчамизни намозни баркамол адо этувчи ҳамда Ўзининг ризолиги учун хайр-эҳсон қилувчи бандаларидан қилсин.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

 

التقى فضيلة الشيخ صالح عباس، القائم بأعمال وكيل الأزهر الشريف، اليوم الاثنين، وفد مركز دراسة وتحليل الأوضاع الاجتماعية والدينية للجنة الشئون الدينية لدى مجلس وزراء جمهورية أوزباكستان، وضم الوفد م.كاميلوف، نائب رئيس لجنة الشئون الدينية بمجلس وزراء جمهورية أوزبكستان، وش.اسلاموف، أمين مكتب رئيس الجمهورية.

وقال الشيخ صالح إن الأزهر يرحب بالتعاون مع المؤسسات العلمية والبحثية في أوزبكستان، مبديا استعداد الأزهر لتقديم الدعم في مجال تدريب الأئمة للتعامل مع القضايا والمشكلات المعاصرة، كالتطرف والإرهاب.
من جانبهم، عبر أعضاء الوفد الأوزبكي عن تقديرهم لما يقوم به الأزهر الشريف من جهود كبيرة لمواجهة التطرف ومحاربة الأفكار المغلوطة، مؤكدين سعيهم إلى بناء علاقات قوية مع الأزهر الشريف، والاستفادة من تجربة مرصد الأزهر العالمي لمكافحة التطرف والإرهاب.

Ҳар йили диний идора тизимидаги имом-хатиблар ўртсида анъанавий тарзда ўтказилиб келинган “Йил имоми” кўрик танлови ўтган 2018 йилдан “Энг маърифатли имом” номи остидан янги низом ва шартлар асосида бўлиб ўтмоқда. Низомга кўра, эндиликда имом ноиблари ҳам танловда қатнашишлари мумкин бўлади. Бу эса соха ходимларининг ўз устиларида изланишлари ҳамда тизимда соғлом рақобатнинг ошишига хизмат қилади.

“Энг маърифатли имом” танловининг бу йилги босқичлари бошланди. Танлов уч босқичда ўтказилиб, биринчи туман-шаҳар босқичлари айни кунларда жойларда давом этмоқда.

29-июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида «Энг маърифатли имом» танловининг шаҳар ва туманлараро биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳудудда фаолият кўрсатаётган 50 нафар масжид имом-хатиб ва имом-ноиблари ўз билимларини синовдан ўтказишди. 

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра қуйидагилар ўз туманларида биринчи ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олдилар:

  • Тахиятош тумани. «Муҳаммад Мурод эшон» жоме масжиди имом-хатиби Жумамуратов Яқуб;
  • Қўнғирот тумани. «Ҳаким Сулаймон» жоме масжиди имом-ноиби Мухаммад-Али Мамутов;
  • Беруний тумани «Шайх Аббос валий» жоме масжиди имом-хатиби Адилбек Тагаев;
  • Амударё тумани «Яқуб эшон бобо» жоме масжиди имом-хатиби Дастан Бабажанов;
  • Кегейли тумани «Эшон қалъа» жоме масжиди имом-хатиби Нажимов Ғайрат.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсирини қорақалпоқ тилига биринчи бор таржима қилган Шамсиддин Баҳоуддиновга Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетининг «Фахрий профессори» унвони берилди.

Унвон Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети илмий Кенгашининг 2019 йил 2 июль кунги қарорига асосан университетда тантанали маросимда берилди.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мудири Шамсиддин Баҳоуддинов “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири”ни қорақалпоқ тилига таржима қилиш устида етти йил давомида меҳнат қилди. Ушбу таржима ишида диний уламо ва устозларнинг тавсиялари, фикр-мулоҳазалари мунтазам равишда инобатга олинди. Таржима араб тилидаги мўътабар тафсир китобларига ҳам қиёсан олиб борилди.

Жорий йилнинг Апрел ойида нашрдан чиққан “Қуръони карим маъноларининг қорақалпоқ тилидаги таржимаси ва тафсири” китоби Қуръони каримнинг қорақалпоқ тилидаги илк таржимаси ва биринчи нашри бўлиб, қорақалпоқ халқи учун узоқ кутилган тарихий воқеа бўлди. Шу тариқа қорақалпоқ халқи асрлар оша эътиқод қилиб келган Ислом динининг бирламчи манбаини ўз она тилида ўқишга, маъноларини тафаккур килишга муяссар бўлди.

Шамсиддин Баҳоуддиновнинг шу кунга қадар: “Кәмил инсан” (“Комил инсон”), “Саламат ана ҳәм бала - жәмийет гиреўи” (“Соғлом она ва бола – жамият кўрки”), “Ораза пазыйлети” (“Рўза фазилати”), “Намаз оқыў қағыйдалары” (“Намоз ўқиш қоидалари”), “Марҳумларға азар бермейик” (“Марҳумларга озор бермайлик”) ва бошқа кўплаб асарлари, таржима китоб ва мақолалари чоп этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ш.Баҳоуддиновни ушбу юксак мукофот билан самимий муборакбод этиб, қорқалпоқ элига дину диёнатни, ислом маърифатини етказиш йўлида олиб бораётган хизматларида Аллоҳ таолодан яна кўплаб зафарлар тилаб қолади!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

Ўзбекистон ва Қозоғистон мусулмонлари  идоралари ўртасида диний-маърифий сохада мустаҳкам дўстлик алоқалари ўрнатилган. Йирик анжуманлар, диний-маърифий тадбирлар томонларнинг ўзаро иштирокларисиз ўтмайди.

2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан Ўзбекистон ва Қозоғистон мусулмонлари идоралари ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолангани ўтган давр мобайнида икки давлат диний идоралари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиб келмоқда. Бу борада минтақадаги мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш, диний эҳтиёжларини қондириш ва уламоларнинг ҳамфикрлилигини йўлга қўйиш каби долзарб масалалар бўйича қатор учрашув ва амалий ташрифлар алмашинуви йўлга қўйилмоқда. Жумладан, ўзбекистонлик уламолар, имом-хатиблар тез-тез Қозоғистон мусулмонлари диний идораси таклифига биноан қўшни давлатда бўлиб қайтишмоқда.  

Жорий йилнинг 28-30 июн кунлари навбатдаги ташриф амалга оширилди. Тошкент шаҳар “Нўғой қўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Ёрқинбек Қултоев ва Тошкент вилояти “Кўктерак” жоме масжиди имом-хатиби Химойиддин Тошболтаевлар Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сайрам туманидаги “Айна булоқ”, “Жалол ота”, “Бирлик”, “Калон боб” жоме масжидларида бўлдилар. Вакилларимиз жума намозлари адо этиб бердилар ҳамда кундалик намозларида жамоатга ислом динининг асл моҳияти, динимизда мазҳабларнинг аҳамияти, ва бошқа мавзуларда мавъизалар қилдилар. Маҳаллий намозхонлар имомларимизнинг ташрифидан кўплаб манфаатлар олганликларини изҳор қилиб, икки юрт ўртасидаги биродарлик алоқалари доимо мутстаҳкам бўлишини, яхшилик, маърифатга хизмат қилишини тилаб дуо қилдилар.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

Видеолавҳалар

Top