muslim.uz

muslim.uz

Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида барча соҳалар қатори диний-маърифий ҳаётимизда ҳам катта ўзгаришлар юз бермоқда. Муқаддас динимизнинг тинчлик, дўстлик, бағрикенглик ва инсонпарварлик ғояларини, ислом цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг бой илмий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларни шу руҳда соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш борасида кенг имкониятлар очилмоқда.

Айниқса, юртимиз мўмин-мусулмонлари халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат ва хайру саховат рамзи бўлиб келган муқаддас Рамазон ойини катта шоду хуррамлик ва шукроналик билан кутиб олиб, эзгу амалларни адо этмоқдалар.

Ушбу муборак ойнинг жамиятимиз ҳаётида тинчлик-барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг диний-маънавий қадриятларини асраш ва ривожлантириш борасидаги аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда уни ҳар томонлама муносиб ўтказиш мақсадида:

2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб ҳолда ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширсин.

Жойларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, сабр-қаноат каби фазилатларни эъзозлаш, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизни қадрлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган ҳамда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, азалий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган тарғибот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри,

2021 йил 8 апрель

 

Манба: УзА

الخميس, 08 نيسان/أبريل 2021 00:00

Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2021 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 13 апрель, сешанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Хабар берганимиздек, бугун, 8 апрель куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги "Доруссалом" жоме масжиди янги биносининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламолар, мутасадди вакиллар ва намозхонлар қатнашдилар.

Муфтий ҳазратлари ҳамрохлар билан бирга масжиднинг янги биносини кўздан кечирдилар, масъул вакилларнинг жоме ҳақида маълумотини тингладилар. Кейин масжид меҳмонлари “Таҳийяти масжид” (масжид саломи) намозини адо этдилар.

Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари қатнашчиларга юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган ишлар, қурилаётган масжидлар ҳақида маълумот бердилар, бу каби хайрли ишлар учун шукр айтиш лозимлиги, масжид қуриш ва жамоат билан ибодат қилишнинг савоби ҳақида маъруза қилдилар.
Масжиднинг барпо бўлганига ҳамд ва саловотлар айтиб, унга ҳисса қўшган инсонлар ҳақига хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот учун, “Доруссалом” жоме масжидининг янги биноси қурилиш ишлари Тошкент шахар хокимлигининг 2017 йил 29 майдаги қарорига мувофиқ 2017 йил сентябрь ойида бошланган эди.

Масжид ҳовлиси 60 сотох, хонақоси 24х59 1400 квадрат метр, падвал қисми эса 24х59=1400 квадрат метрни ташкил этади. Жоме тахминан 5000 кишини сиғдиради. 56 метрли икки минора, баландлиги 30 метрли 3 та гумбаз (каттасининг айланаси 10х10, кичиклариники 5х5 метр) масжид кўркига ўзгача маҳобат бериб турибди. Барча шароитларга эга замонавий таҳоратхона (46 та хона ва 78 та таҳорат қиладиган жой) 120 дан ортиқ кишига хизмат қилади.

Шунингдек, 100 ўринли аёллар намозхона ва 30 га яқин кишига хизмат қиладиган таҳоратхона ишга туширилди. Бундан ташқари, масжидда кутубхона, мажлислар зали, имом хатиб ва ноиблар хонаси, ҳисоб ва мутавалли хоналари, ошхона, қоровулхона ва бошқа хоналар мавжуд.

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг уйи бўлган масжид қуришнинг савоби улуғ экани мўътабар манбаларда баён этилган.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топувчи зотлар бўлсалар ажабмас” (Тавба сураси, 18-оят).

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам масжид қуриш ва уни обод қилиш борасида кўплаб тарғиблар келган. Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий алайҳиссалом шундай дедилар: “Ким Аллоҳ учун бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда шунинг мислича уй бунёд қилади” (Муттафақун алайҳ).

Аллоҳ таоло масжид қурилишига ҳисса қўшган биродарларимизга ажру мукофотларни кўпайтириб берсин, бу каби хайрли ишлар бардавом қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига Тошбоев Содиқ Доноқулович тайинланди.

Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Ахмедов Абдуғофур Тўйчибоевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

С.Тошбоев тайинловга қадар Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

الأربعاء, 07 نيسان/أبريل 2021 00:00

Сиз рамазонга тайёрмисиз?

 Зиёвуддин домла Мирсодиқов

Тошкент шаҳар "Бўта Бува" жоме масжиди имом-хатиби

Видеолавҳалар

Top