Дунё янгиликлари

ИТБ Ўзбекистонга нима учун 300 млн доллар бериши маълум бўлди

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида уй-жой қуриш дастурини амалга ошириш учун 300 миллион доллар йўналтиради. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

«Биз лойиҳани амалга оширишни давом эттириш учун уч йилга 300 миллион долларлик иккинчи траншни очмоқчимиз. Мен шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, унинг муваффақияти ИТБ ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ҳамкорликнинг катта даражада эканлиги туфайли юз берди», - деди ИТБ минтақавий офиси директори Ҳишом Толиб Маъруф.

2014 йил ноябрь ойида банк қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш лойиҳасининг биринчи босқичини амалга ошириш учун Ўзбекистон ҳукуматига 100 миллион доллар ажратди.

Аввалроқ, Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2018-2021 йилларда 1,3 миллиард долларлик янги ҳамкорлик стратегияси имзолангани хабар берилганди.

Ўзбекистон 2003 йил 3 сентябрда ИТБнинг тўлақонли аъзоси бўлган. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ИТБ билан ҳамкорлик даврида 926 млн долларлик 17та лойиҳа амалга оширилди. Бугунги кунда 1 млрд долларлик 9та лойиҳа амалга ошириш босқичида турибди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2958 times

Янгиликлар

Top