Дунё янгиликлари

Татаристонда Ислом қабул қилинганига 1100 йил тўлиши байрам қилинади

Россия президенти Владимир Путин Татаристон ҳукумати ва раҳбариятига 1 февралга қадар Волга Булгарияси томонидан Ислом қабул қилинганлигининг 1100 йиллигини нишонлаш бўйича таклифлар киритишни буюрган.

 Диний бирлашмалар вакиллари билан учрашувдан сўнг, тегишли кўрсатмалар рўйхати Кремл веб-сайтида эълон қилинган.

"Россия Федерацияси ҳукумати Татаристон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда манфаатдор диний ташкилотлар иштирокида Волга Булгарияси томонидан Ислом дини қабул қилинганлигининг 1100 йиллигини нишонлаш бўйича таклифлар киритади", дейилади хабарда.

Буйруқнинг бажарилиш муддати - 2021 йил 1 феврал. Россия Бош вазири Михаил Мишустин ва Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов буйруқ ижросига масъул этиб тайинланган.

azon.uz

Read 1656 times

Янгиликлар

Top