Дунё янгиликлари

Мадинада Пайғамбаримизнинг ҳаётларига бағишланган музей очилди

Мадинада пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётлари ва ислом цивилизациясига бағишланган халқаро кўргазма ва музей ўз фаолиятини бошлади, дея хабар бермоқда ArabNews. 

Лойиҳа Бутунжаҳон мусулмонлар лигаси томонидан амалга оширилган бўлиб, унинг доирасида бутун дунёда худди шундай музейлар очиш режалаштирилган. 

Масжиди Набавий яқинида жойлашган музей 24 соат очиқ бўлади, у ерда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётлари ва ислом дунёсининг тарихига бағишланган экспонатлар ўрин олган. 

Кўргазмада ўнлаб расмлар ва интерфаол дисплейлар мавжуд. Бу ерга келувчилар араб тилидан ташқари инглиз, испан, урду, француз, турк ва индонез тилларида ҳам маълумот олишлари мумкин. Шунингдек, бу ердаги 4DX кинотеатрда Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётларига бағишланган фильмлар намойиш этилади. 

Кўргазмадаги йигирма беш павильондан бирида аёлларнинг исломдаги ўрни, ислом эндигина тарқала бошлаган пайтда аёллар қандай рол ўйнагани ҳақида ҳикоя қилинади.

azon.uz

Read 1538 times

Янгиликлар

Top