Дунё янгиликлари

Лувр музейидаги Бобур маданий мероси Европа халқлари учун ажойиб имконият

Буюк адиб, шоир, йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан Франциянинг Лувр музейи Ислом санъати департаменти директори Янник Линц ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
– Бобур билан боғлиқ қизиқарли бўлган жиҳат шуки, у ўзининг ҳаёти ва фаолияти давомида XV аср охири ва XVI асрнинг бошларида Ўзбекистон ҳудуди тарихда қандай муҳим ўрин тутганини эътироф этишдир, – Янник Линц. Марказий Осиё – Бобурнинг буюк фаолияти бошланғич нуқтасидир. У 12 ёшида Фарғона улусининг ҳокимига айланади. Бошқа ҳукмдорлар сингари ўзининг мавқеини кенгайтириш ва йирик саркардага айланишни истаб, Самарқанд тахтини эгаллашга киришиб кетади. Кейинчалик Самарқандни ташлаб кетишга мажбур бўлган Бобур жанубга қараб йўл олади ва Кобул шахрида ўз ҳокимиятини ўрнатади. Бу ҳудуд буюк саркарда учун муҳим бўлиб, тарихдан бизга маълумки, Афғонистон бой заҳиралари, жумладан, олтин ва бошқа бойликлари билан ном қозонган эди. Шундай қилиб Бобур Кобулнинг ҳукмдорига айланади. У бу ерда кучли хокимият ўрнатиб, машҳур бўлади.
Бобурнинг ҳаёти оммага кенг маълум. У ўзининг расмий таржимаи ҳолини ёзишни мақсад қилган ва уни амалга оширган илк ҳукмдордир. Ушбу шоҳ асар адабиётга “Бобурнома” номи билан машҳурдир.

Музейимиз тўпламларида 16-аср охирига тааллуқли бўлган, “Бобурнома”да акс этган миниатюралар мавжуд бўлиб, ушбу суратларда Фарғонадаги жанглар, Самарқандни эгаллаш орзуси ва Кобул томон юришлар тасвирланган.
Французлар ва Европанинг бошқа халқлари учун, жумладан, Лувр музейи учун Бобур ва унинг тарихий асари ислом маданияти ва цивилизациясининг шарқий ҳудудлари, Марказий Осиё, Эрон, Ҳиндистон тўғрисида маълумот олиш учун ажойиб имкониятдир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1361 times

Янгиликлар

Top