Дунё янгиликлари

Англиянинг Блэкберн шаҳрида муҳташам масжид қурилади

Англиянинг Блэкберн шаҳри маъмурияти ака-ука миллиардерлар Муҳсин ва Зубайр Исолар тақдим этган қиймати 5 миллион фунтга тенг масжид лойиҳасини тасдиқлади.

Шаҳар маъмурияти жамоатчиликнинг эътирозларини эътиборга олган ҳолда лойиҳага 21 та тузатиш киритишни таклиф қилди. Ака-ука миллиарерлар бунга рози бўлди ва керакли тузатишлар киритилгач, лойиҳа тасдиқланди.

Шаҳар кенгашининг баъзи аъзолари масжид минораларининг баландлиги бўйича хавотир билдирган. Бироқ режалаштириш қўмитаси раиси Гэвин Прескоттнинг фикрича, баландлиги 29 метрга тенг миноралар ислом меъморчилигига хосдир ва шаҳар ландшафти учун муаммо туғдирмайди.

Лойиҳага мувофиқ йирик гумбазга ва иккита минорага эга масжид болалар боғчаси ва бошланғич мактабдан бўшаган ерда қурилади. Шу тариқа ташландиқ ҳолга келиб қолган бу жой ободонлаштирилади. Масжид мажмуасида аёллар ва болаларнинг вақт ўтказиши учун ҳам шароит яратилади. Бу ердаги ижтимоий марказга номусулмонлар ҳам бемалол келиши мумкин бўлади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матубот хизмати

Read 1648 times

Янгиликлар

Top