Дунё янгиликлари

Германиялик Ислав Исломга қандай кирди?

21 ёшлик Германия фуқароси Кацпер Влад Ислав яқин дўстининг бувиси мисолидан илҳомланиб, Исломни қабул қилди.
Анадолу агентлигига кўра, Исломни қабул қилиш маросими Марказий Туркиянинг Кайсери вилояти муфтиятида бўлиб ўтган.
Тадбирда сўз олган муфтий Шаҳин Гювеннинг айтишича, сўнгги беш йил ичида 30 га яқин шундай маросим ўтказилган. Жумладан, ўтган икки йил мобайнида кўпроқ ёшлар исломни қабул қилган.

Гювен Иславнинг Исломни қандай қилиб қабул қилганини айтиб берди. Унинг айтишича, Германияда қўшнисининг бувиси ва Иславнинг яқин дўсти Ҳаниф Чери уни тез-тез меҳмонга таклиф қилган. Аёл Иславни ўз неварасидек яхши кўрар ва у билан доим гаплашарди.

"Ҳанифнинг бувиси ўтган ҳафта оламдан ўтди. У Иславнинг мусулмон бўлишга қарор қилишида муҳим рол ўйнаган. Ислав аллақачон шаҳада ўқиб, мусулмон бўлган. Мактабни тугатгач, Германияга қайтиб, ҳуқуқшунос бўлмоқчи", - дейди Гювен.

Гювеннинг қўшимча қилишича, Ҳанифа Чери доим Кацперни Али Усмон деб чақирган. Йигит исломни қабул қилгач, ушбу исмни ўзи учун танлади.
Ислав, ўз навбатида, Ҳанифнинг раҳматли бувиси уни доимо Аллоҳга яқинроқ бўлишга чорлаган. "Ислом сизга аввалгидан кўра яхшироқ ҳаёт бағишлайди", – дерди у.
Йигитнинг сўзларига кўра, унинг оиласи исломнинг мухолифлари кўп бўлган Польшада яшайди.

"Улар ҳам менинг янги динимга қарши эдилар. Бироқ, асосий нарса менинг эътиқодим. Мен муқаддас Қуръонда қидирган ҳамма нарсамни топдим. Намоз менга куч беради", - деди у.

Ислав шоҳадани ўқиб, исломни қабул қилди. Гювен кейин унга немис тилидаги Қуръон нусхасини тақдим этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1550 times

Янгиликлар

Top