Дунё янгиликлари

Ҳамюртимиз “Бутунжаҳон Қуръон соати” тадбирида иштирок этди

muslim.uz Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги, Мусулмонлар идораси вакиллари Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида  “Бутунжаҳон Қуръон соати”онлайн-тадбирида иштирок этишди. Тадбир Малайзия Ислом сайёҳлик маркази ва WarisanUmmahIkhlas маънавий маърифий жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Тадбирда дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатлари вакиллари иштирок этди. Уни Facebook ва Малайзиянинг йирик ахборот манбалари тўғридан-тўғри ёритиб борди. 

 Унда муқаддас ислом динини ўрганишнинг муҳим аҳамиятга эгалиги, бунда  Имом Бухорий, Имом Термизий  каби алломаларнинг ўрни беқиёслиги қайд этилди. 

Рамазоннинг сўнгги кунларида юзлаб нафар кўнггиллилар  Маккадаги мўътабар масжидда зиёратчиларга хизмат кўрсатмоқда

muslim.uz Муқаддас Рамазон ойида Макка шаҳридаги Мўътабар Масжидда давлат ва хусусий секторлар, хайрия ташкилотларининг кўнггиллилари  дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун тиним билмай ишламоқда. 

Ташкилот раҳбариятининг  маълум қилишича, баъзи кўнггилли тадбирлар кексалар ва ногиронларни масжид ичида олиб юриш, намозхоналарини ташкиллаштириш,  кириш жойларидаги видеокузатув камераларини кузатиш ва ижтимоий масофага амал қилишни таъминлаш каби хизматларни ўз ичига олади. 

Шунингдек, Саудия Арабистони Қизил Ярим ой жамияти ҳам энг янги тиббий ускуналар билан жиҳозланган  тез ёрдам бригадаси хизматини  жорий қилди. Расмийлар Рамазон ойида масжидда 500 нафар кўнггилли хизмат қилаётгани  ва сўнгги ўн кунликда улар ўз фаолиятилари соатини оширишга  ҳаракат қилишаётганини маълум қилишди. 


Халқаро юк ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси доирасида Покистондан Ўзбекистонга биринчи парвоз амалга оширилди

muslim.uz Халқаро юк ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси доирасида Покистондан Марказий Осиёга биринчи парвоз амалга оширилди. Парвоз АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Покистоннинг TCS Logistics компанияси билан ҳамкорликда  ташкиллаштирилди, деб хабар беради АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчихонаси. Ўсимликлар асосида тайёрланган дори воситаларидаан иборат юк Карачи-Қобул-Термиз йўналиши орқали Тошкентга  етиб келди.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Халқаро юк ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси доирасида Марказий Осиё ва ундан ташқаридаги  мамлакатларга турли халқаро транзит йўналишларнинг самарадорлигини  текшириш ҳамда сафар пайтида юзага келадиган  оператив ва логистика муаммоларини аниқлашдир. Бу Покистонни  Марказий Осиё давлатлари билан боғлайдиган қуруқлик йўллари бўйлаб бевосита савдо қилиш имконини беради. 

 

 

И. Абдухалиқов тайёрлади, ЎзА.

Read 1655 times

Янгиликлар

Top