Дунё янгиликлари

Москва муфтийси: Маҳаллий ислом тарихини ҳам чуқур ўрганиш керак

Россия мусулмонлари диний жамоасининг раҳбари, муфтий Альбир ҳазрат Крганов, 29 июнь куни Қабардин-Болқор Республикасида бўлиб ўтган "Россиянинг илмий ва таълим тизимида исломнинг роли ва ўрни" Бутунроссия конференциясида сўзга чиқди, хабар бермоқда 26-news.ru.

Муфтий Альбир ҳазрат ўз нутқида тадбир иштирокчиларини Россия мусулмонлари диний жамоаси, ташкилотнинг вилоят муфтийлари ва Россия Федерацияси жамоат палатасидаги ҳамкасблари номидан қутлар экан, университетларда маҳаллий исломнинг тарихини алоҳида ўрганиш муҳимлигини қайд этди.

"Биз таълим муассасаларимизда исломнинг умумий тарихини ўргатамиз, лекин маҳаллий исломнинг тарихига, илоҳиётчиларимизга ва уларнинг асарларига жуда ҳам кам эътибор берилади. Ислом илоҳиётининг классиклари ҳақида кўплаб докторлик диссертациялари ёзилаётгани яхши, аммо маҳаллий илоҳиётчиларимиз ҳақида кўпроқ тадқиқотлар чоп этишимиз қизиқ бўларди. Мен бунга кўпроқ урғу беришимиз керак, деб ҳисоблайман", - дейди муфтий.

Альбир ҳазрат 2000 йилда Россия президенти Владимир Путин сайлангач, унинг илк халқаро сафари Ўзбекистон Республикасига бўлганига ҳам эътибор қаратди.

"Ўшанда Россия Федерацияси Президенти Тошкент Ислом университетига ташриф буюрган, унинг фахрий меҳмонлар китобидаги эзгу тилаклари ҳамон асраб-авайлаб сақланмоқда. Кавказда уруш бўлаётган бир пайт эди ва Владимир Владимирович ўзи учун бу мафкурани фақат бошқа кучлироқ мафкура мағлуб этиши мумкинлигини жуда аниқ тушунди. Давлат раҳбари президентлигининг дастлабки кунлариданоқ диний таълим асосларини мустаҳкамлашга эътибор қаратиб келмоқда", - дейди Муфтият раҳбари.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1137 times

Янгиликлар

Top