Дунё янгиликлари

Татаристонда Россия Қуръон ҳофизлари уюшмаси ташкил этилди

Шу кунларда Қозонда муҳим воқеа юз берди: мамлакатда биринчи марта Россия Қуръон ҳофизлари уюшмаси ташкил этилди. Ушбу ташкилотни ташишнинг ташаббускори Россия Федерацияси Ислом таълими Кенгаши бўлди.

Уюшма Россиянинг 12 та минтақалари: Татаристон, Чеченистон, Доғистон, Саратов, Иваново, Мордовия, Пенза, Пермь, Кемерово, Чувашистон, Қорачой-Черкесистон, Қримни ўз ичига олади. Шундай қилиб, муфтиятлар, Қуръон ҳофизлари марказлари ва бошқалардаги Қуръон ишлари вакиллари Қуръон ҳофизларининг уюшмасига аъзо бўлишди.

Islam.ru хабарига кўра, биринчи учрашув давомида Россия Федерацияси Ислом таълими Кенгаши раҳбари Рафиқ Мухаметшин раислигида Қозон шаҳридаги Усмон ибн Аффон номидаги Қуръон ҳофизларини тайёрлаш маркази директори Абдурашид ҳазрат Фаизов Россия Қуръон ҳофизларининг уюшмаси раиси лавозимига номзод қилиб кўрсатилди. Делегатлар унинг номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашди, деб хабар беради Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси матбуот хизмати.

Абдурашид ҳазратнинг сўзларига кўра, уюшма Россиядаги Қуръон ҳофизлари барча ўқув марказлари учун умумий меъёрларни биргаликда ишлаб чиқади, Қуръон илмларини ўргатишни ривожлантиради (тажвид, тафсир ва ҳоказо), Қуръон мусобақаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ва барча учун ягона қилиш (умумий қоидалар, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва бошқалар) каби масалаарни ҳал қилишни ўз олдига мақсад қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1324 times

Янгиликлар

Top