Дунё янгиликлари

Қадимий кошинлар Ватанимизга қайтарилди

Яқинда Британия музейидан мамлакатимизга 6 нақшинкор тарихий кошин қайтарилди. Улар мазкур музейнинг Яқин Шарқ департаменти катта куратори Ж.Симпсон томонидан Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасига Ватанимизга қайтариш учун топширилган. Кошинларнинг умумий оғирлиги 25 кг бўлиб, 3 қутига жойлаштирилган.

Маълумот учун, кошинлар 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилган ҳамда Лондоннинг Хитроу аэропортида қўлга олинган.

Британия мутахассислар фикрига кўра, XIII-XIV асрларга оид ушбу тарихий ёдгорликлар Самарқанддаги Шоҳи Зинда мажмуасига тегишли экани эҳтимол қилинган. Шунингдек, томонлар келишувига кўра, кошинлар 17 майдан 1 августга қадар Британия музейида намойиш этилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Британия музейи директори Хартвиг Фишерга кўрсатилган амалий ёрдам учун миннатдорчилик йўллаб, ҳар икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бундан кейин ҳам давом этишига ишонч билдирди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 978 times

Янгиликлар

Top