Дунё янгиликлари

Диний идора тизимидаги мутахассислар малакаси оширилмоқда

Шу йил 22-27 ноябр кунлари Ўзбекистон мусулмонлар идорасида Қорақалпоғистон қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари кадрлар ва ташкилий масалалари бўйича мутахассислар билим ва малакаларини оширади.

Ушбу курс Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тизимдаги вакилликлар – Қорақалпоғистон қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликларида иш самарадорлигини ошириш, амалдаги қонунчилигикдаги ўзгаришлардан хабардор этиш, вакилликларнинг кадрлар ва ташкилий масалалари бўйича мутахассисларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Бугун “Юрист ва кадр” нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси, амалиётчи ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев тингловчиларга меҳнат соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, соҳани тартибга соладиган бошқа ҳуқуқий манбалар, корхона ва ташкилотларда кадрлар хизмати фаолиятини тўғри ташкил этиш масалалари бўйича маъруза қилди.

Малака ошириш курси дарслари 6 кун давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1752 times

Янгиликлар

Top