Дунё янгиликлари

67 ёшли кўзи ожиз аёл Қуръон ҳофизи бўлди

Туркиянинг Бурдур шаҳридан бўлган 67 ёшли кўзи ожиз аёл Қуръон ҳофизи бўлди. Ҳатижа Жан ўзининг ёшига қарамай, Муқаддас ёзувларни ёдлаб олди.

Islam.ru хабарига кўра, Бурдур муфтийси Анвар Туркман имтиҳондан муваффақиятли ўтганидан сўнг муслима аёлга Қуръон ҳофизи гувоҳномасини тақдим этди.

Муфтий баёнотига кўра, Ҳатижа Жан 13 йил ичида ўқишни тугатиб, катта куч сарфлади.

Хабар қилинишича, Жан касалликдан азоб чекканидан сўнг, эрта болаликда кўриш қобилиятини йўқотган. Ёшлигида радио ва телевидениеда ўқилаётган Муқаддас китобни эшитганида Қуръонни ўрганиш орзуси бор эди.

" 2002 йилда ҳофиз бўлиш учун ўқишни бошлаганимда 47 ёшда эдим. Ўқиш пайтида мен онам, отам ва акамни йўқотдим. Ўқув жараёним узилиб қолмаслиги учун акам менга уларнинг вафотлари ҳақидаги хабарни айтмади. Шунинг учун ҳам ота-онамнинг жанозасида қатнаша олмадим. Кўзим ожизлиги мени ҳеч хафа қилгани йўқ. Қуръонга бўлган муҳаббатим барча тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам берди. Қуръон нури менинг нигоҳимга айланди", - дейди муслима аёл.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1113 times

Янгиликлар

Top