Дунё янгиликлари

Уфада яна бир масжид қурилади

Уфа яна бир масжид қуришга тайёр. Лойиҳа шаҳар Кенгашининг қўллаб-қувватлашини олди ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.

Ленинский туманида, Габдрахман Қодиров, Райский ва Затонский шоссеси кўчалари чорраҳасида диний объект қурилиши режалаштирилган. Ҳозир 8,5 гектар бу майдон деярли бўш, бу ерда икки турар-жой бинолари, бир гараж ва хўжалик бинолари бор.

Архитектура-режалаштириш бюроси "Маҳалла Шамил"маҳаллий мусулмон диний ташкилоти буюртмаси билан режалаштириш ва ўлчаш лойиҳасини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Лойиҳа муаллифлари хўжалик биноларининг бир қисмини бузиб, уларнинг ўрнида 300 ўринли масжид, шунингдек, 50 ўринли кафе, маъмурий блок ва 320 ўринли болалар боғчасини барпо этишни таклиф қилмоқда. Райский кўчаси бўйлаб қолган участкаларни кимошди савдосига қўйиб, индивидуал кам қаватли турар-жой қуришга бериш режалаштирилмоқда.

Islam.ru хабарига кўра, шаҳар Кенгаши депутатлари бир овоздан лойиҳани маъқуллаш учун овоз беришди. Агар аҳоли ҳам лойиҳани қўллаб-қувватласа, у рўёбга чиқариш учун берилиши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1166 times

Янгиликлар

Top