Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони Таиландга 50 000 нусха Қуръон ҳадя қилди

Эр-Риёд Таиландга Қуръони Каримнинг 50000 га яқин нусхасини тақдим этди. Бу икки мамлакат дипломатик алоқаларини ўттиз йилдан ортиқ вақтдан кейин тўлиқ тиклаганидан кейин содир бўлди.

Islam.ru хабарига кўра, баъзи нусхалар кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун Брайл алифбосида чоп этилган.

Таиланддаги Саудия Арабистони элчихонаси Таиланд ҳукумати томонидан тасдиқланган ислом марказларга нусхаларни тарқатишни бошлади, деб хабар берди Саудия Арабистони элчиси вазифасини бажарувчи Эссам бин Солиҳ.

Ўтган ҳафта Саудия Арабистони ва Таиланд икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларни тўлиқ тиклашга ва яқин келажакда элчилар алмашишга келишиб олди.

Ушбу қадам Таиланд Бош вазири Прают Чан-Очанинг Эр-Риёдга расмий ташрифи чоғида келишиб олинди, бу ерда у Саудия Арабистони Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон билан учрашди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1102 times

Янгиликлар

Top