Дунё янгиликлари

Канадада йирик Halal Expo–2020 форуми бўлиб ўтади

Мазкур форум Шимолий Америкадаги энг йирик тадбир бўлиб, 2022 йилнинг 12-14 май кунлари тобора ривожланиб бораётган ҳалол бозорининг энг фаолларини йиғади. Бу бутун дунё бўйлаб ҳалол маҳсулотлар, хизматларни сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар учун учрашув жойидир.
IQNA маълумотларига кўра, Halal Expo–2020 Шимолий Америкада ўсиб бораётган ҳалол бозорига кириш эшиги сифатида баҳоланиб, ҳалол саноатининг энг юқори сифатли маҳсулотлари ва хизматларини таклиф этади.
Мазкур кўргазмада унга тўрт мингдан ортиқ киши ташриф буюриб, 200 та компания озиқ-овқат, ичимликлардан тортиб то дори-дармон ва косметика, молия, электрон тижорат, логистика, туризм ва бошқа кўплаб маҳсулотларни тақдим этади.
“Halal Expo Canada” форуми фақат Торонто, Онтариода ва Шимолий Америкадаги ҳалол маркетингнинг ягона бизнес тадбири (B2B) ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1199 times

Янгиликлар

Top