Дунё янгиликлари

Татаристонда "Ислом нури " кўргазмаси ўтказилмоқда

Масжидлар, шамоил, хаттотлик, қадимий исломий артефактлар макетлари - буларнинг барчасини Нижнекамск шаҳар музейида очилган "Ислом нури" бадиий-адабий кўргазмасида кўриш мумкин. Экспозиция Волга Булғори халқлари томонидан исломни қабул қилинганлигининг 1100 йиллигига бағишланган. Бу ерда Татаристон, Россия ва қўшни мамлакатлардан келган 50 нафар рассомнинг асарлари намойиш этилмоқда. Islam.ru хабарига кўра, бадиий полотнолар мусулмон халқлари маданияти ва санъати билан таништиради. Кўргазмада нодир қимматбаҳо китоблар - 1880 йилги Қуръон ҳам тақдим этилган. Нижнекамск аҳолиси кўргазмага 12 апрелгача ташриф буюришлари мумкин.
"Ислом нури" - бу 2019 йилдан 2021 йилгача "Мусулмон масжиди" лойиҳаси доирасида ўтказилган Бутунроссия ва халқаро пленэр рассомларининг узоқ йиллик ижодининг якуний кўргазмаси ҳисобланади. Ушбу лойиҳа Чистопол мухтасибати, Чистопол тумани маъмурияти, Республика рассомлар уюшмаси томонидан ташкил этилган ", - деди Нижнекамск мажмуаси музейининг экспозиция фаолияти бўйича мутахассис Гузел Алексеева.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1073 times

Янгиликлар

Top