Дунё янгиликлари

Рамазон ойнинг биринчи ўн кунлигида “Масжидул Ҳаром”да қанча ифторлик тарқатилди?

Рамазоннинг биринчи ўн кунлигида Маккадаги “Масжидул Ҳаром” зиёратчиларига бир миллион порция ифтор тарқатилди, хабар бермоқда Islam.ru.
Saudi Press агентлигига кўра, бир қатор хайрия ташкилотлари ва бир нечта давлат идоралари озиқ-овқат билан таъминлаш учун бирлашдилар.
“Масжидул Ҳаром” ичи ҳовлиси раҳбари Мусо бин Муҳаммад Ал-Киядийнинг айтишича, кунига 8000 ишчи сув, хурмо, шарбат, торт ва пишириқлардан иборат озиқ-овқат тўпламини тарқатмоқда. Ал-Киядийнинг қўшимча қилишича, ҳар бири 10 000 метр узунликдаги 12 та чойшаб масжид ҳовлисига ёзилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1165 times

Янгиликлар

Top