Дунё янгиликлари

Ўзбек олимлари Усмонлилар империясининг тарихий архивини ўрганиш имконига эга бўлади

20 май куни бўлиб ўтган «ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» форуми доирасида «ТУРКТАВ» жамғармаси томонидан Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларнинг асл нусҳалари «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос институтининг кутубхонасига топширилди.

Мазкур ташаббус Туризм ва Маданий мерос вазирлиги томонидан амалга оширилди.

Туркия Республикаси Туркий тиллар тарихи ва маданияти «ТУРКТАВ» жамғармаси «ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» халқаро форуми доирасида ўзбекистонлик тадқиқотчиларга Усмонли империясининг тарихий архивларга кириш имкониятини тақдим этдилар. Эндиликда ўзбек олимлари Ўзбекистон Республикаси тарихига оид бир қатор ҳужжатларни тиклашлари мумкин бўлади.

Хабар қилинишича, айни вақтга қадар Фонд томонидан 55 минг электрон қўлёзма ҳужжатлар рақамлаштирилган.

ТИИ матбуот хизмати

Read 1300 times

Янгиликлар

Top