Дунё янгиликлари

Маккада Халифа Усмон ибн Аффон зикр этилган 1400 йиллик қўлёзма топилди

Саудиялик қадимги тиллар бўйича мутахассислар, Макка шаҳрида топилган 1400 йиллик тошдаги матнни ўқий олишди. Рlanet-today маълумотига кўра, артефактдаги ёзувда араб давлат арбоби ва сиёсатчи, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг яқин саҳобаларидан бири, учинчи рошид халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ҳақида сўз боради.


Бундан аввал ушбу матн ҳижратнинг 24-йилида, яъни 1419 йил олдин тузилгани ҳақида тахмин қилинган эди. Энди қадимий тиллар бўйича мутахассислар бу тахминни тасдиқлашди. Бутун экспертлар гуруҳи матннинг биринчи қаторини ўқий олишга муваффақ бўлишди. Унда шундай ёзилган: "мен Зуҳайр Аллоҳга ишондим ва 24 йилда ибн Аффоннинг вафот этган вақтини ёздим".


Маккада топилган артефакт сўнгги пайтларда археологлар томонидан топилган энг муҳим топилмалардан бири сифатида тан олинган. Олимлар аслида ислом тарихи бошланишидаги энг муҳим воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли далилларни олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1265 times

Янгиликлар

Top