Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони экологик тоза ҳажга интилмоқда

Бутун дунёдан юз минглаб мусулмонлар ҳажга келар экан, Саудия ҳукумати Маккага йиллик ҳаж доирасида экологик муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.
"Атрофда ҳеч қандай чиқиндилар йўқ. Чунки зиёратчилар ўз овқатларини ёки атроф-муҳитга зарар етказадиган бошқа материалларни олиб келишлари мумкин эмас. Бу жорий йилдаги ҳажни чиқиндисиз ўтказишга хизмат қилади", – деди зиёратчиларга ёрдам берадиган кўнгиллилардан бири.
"Исломда поклик имоннинг бир қисмидир. Шу боис биз гигиена ва тозаликка устувор аҳамият бериб, атроф-муҳитга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳаж кунлари атроф-муҳитни ифлосланиши олдини олиш мақсадида ҳар бир чодир ва хонанинг тозалигини кузатадиган кўплаб ходимлар жалб этилди. Шу билан бирга турли жойларга ахлат учун экологик тоза идишлар тарқатилди", – дейди кўнгилли.
Islam.ru хабарига кўра, атроф-муҳит тозалигини ҳисобга олган ҳолда, Қиролликнинг расмий вакиллари зиёратчиларни озиқ-овқат чиқиндиларидан қочиш, қайта ишлатиладиган сув идишларидан фойдаланиш, ахлат ва қайта ишланадиган хомашёларни ажратишга чақирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1121 times

Янгиликлар

Top