Дунё янгиликлари

Масжид – ғайритабиий иссиқда хавфсиз бошпана

Англиянинг шимоли-ғарбидаги маҳаллий масжид иссиқдан қочган одамлар учун салқин бошпана таклиф қилиш учун ўз эшикларини очди.

Эълон шу ҳафта Буюк Британияда қаттиқ иссиқ тўлқини бўлгани туфайли эълон қилинди. Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги 4-даражали иссиқлик ҳақида огоҳлантирди ва Метеобюро қизил рангдаги ҳаддан ташқари иссиқлик ҳақида огоҳлантирди.

Islam.ru билдиришича, Манчестернинг Лонгсайт шаҳридаги Макки масжиди иссиқ ҳаводан тин олиш ва кондиционер билан совутилган ҳаводан завқ олишни истаганларни таклиф қилди.

"Одамлар кириб, иссиқдан жон сақлашлари учун соат 13:00 дан соат 22:00 гача эшикларимизни очамиз. Биз барча дин ва ирққа мансуб одамларни қутлаймиз ва бепул шиша идишлардаги сувни тақдим этамиз," - дейди масжид раҳбарияти.

"Лонгсайтда бу ердаги бизнинг жамоатчилигимизнинг маркази сифатида, биз қўшнилари ҳақида ғамхўрлик қилишнинг ўзимизнинг бурчимиз деб ҳисоблайман", таъкидлайди масжид вакили.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1046 times

Янгиликлар

Top