Дунё янгиликлари

“Aл-Aзҳар” раҳбари Туркия ва Сурия халқига ҳамдардлик йўллади

Aл-Aзҳар ал-Шариф мажмуаси икки давлатда юз берган вайронкор зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва катта талофотлар кўрилгани муносабати билан Туркия ва Сурия халқларига ҳамдардлик билдирди.

Ислом оламида нуфузли мажмуа раҳбари, доктор, шайх Aҳмад ат-Таййиб қурбонларнинг оилаларига ҳамдард экани, уларнинг ҳис-туйғуларини тушунишини изҳор қилиб, Хақ таолодан жабрланганларга раҳматини ёғдиришини, уларнинг оила аъзоларига сабр ва тан жароҳати олганларга шифо беришини сўраб хайрли дуолар қилди.

“Aл-Aзҳар” раҳбари Ислом олами ва бутун дунёни офат ва зилзилалардан асрашини, бутун инсониятга тинчлик ва осойишталик ато этишини Яратган парвардигордан илтижо қилиб сўрашини айтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

 Матбуот хизмати

Read 990 times

Янгиликлар

Top