Муборак Рамазон ойи Бирлашган Aраб Aмирликларида ўзига хос тарзда ўтади. Барча ибодатда бўлиб, ўзаро ҳамжиҳат, меҳр-муҳаббатга йўғрилган бир катта оилага айланади.
Айниқса, шаҳарлар, кўчаларда байрам кайфияти ҳукм суради. Асосий кўчалар, кўприклар ва савдо марказлари муқаддас ойнинг келиши билан Рамазон шукуҳини берувчи безак билан безатилади. Киши қаерга қарамасин қувонч ва муқаддас ойнинг муҳити ва маънавиятига мос келадиган геометрик ёруғлик шакллари ва ифорларга дуч келади.
БAAда Рамазон ойи билан боғлиқ кўплаб диний, ижтимоий, кўнгилочар ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади. Улар одатда Шаъбон ойининг ўн бешинчи куни арафасида бошланади. Ёш болалар бу ерда ўзларининг энг яхши кийимларини кийишади, уйдан уйга кўчиб ўтишади, қўшиқлар айтишади ва шеърлар ўқишади. Қўшнилар уларни ширинликлар, таомлар ва ёнғоқлар билан кутиб олишади, совғаларни эса болалар анъанавий шакллар билан тикилган махсус матодан ясалган сумкада йиғадилар.
ЎМИ Матбуот хизмати