Дунё янгиликлари

“Шайх Зайд” жоме масжидига келган сайёҳлар сони 70 фоизга ошган

Мусулмон дунёсининг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири бўлган “Шайх Зайд” жоме масжиди 2023 йилда ташриф буюрувчилар сони 70 фоизга ошганини қайд этди, деб ёзади, “IslamNews”  “WAМ” матбуот хизматига таяниб.

“Шайх Зайд” жоме масжиди 2023 йилда  5.501.420 кишини, жумладан 1.409. 947 мусулмонни жалб қилган. Масжидга ташриф буюрганлар умумий сонининг 74 фоизини якка тартибдаги зиёратчилар, 26 фоизини гуруҳлар тартибидагилар ташкил қилган. Расмий делегациялар, жумладан, ҳукумат ва таълим, дипломатик ва бошқа делегациялар сони 20.172 тани ташкил этди.

25 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёш гуруҳ турли мамлакатлардан ташриф буюрувчиларнинг энг катта улушини - 34 фоизни ташкил этди. Масжид меҳмонларининг 81 фоизи хорижликлар эди.

Географик маълумотларга кўра, ташриф буюрувчиларнинг энг катта улуши 52% Осиё, 33% Европа ва 8% Шимолий Aмерикага тўғри келади. Масжид меҳмонларининг 23 %  Ҳиндистондан, 8 %  Хитойдан, 7 %  Россиядандир.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 811 times

Янгиликлар

Top