Дунё янгиликлари

Қозонда Россия ва Ислом дунёси халқаро иқтисодий форуми ўтказилади

Россия ва Ислом оламининг халқаро иқтисодий конференцияси шу йил май ойида Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.

“IQNA”нинг “Yeni Şafak”га таяниб хабар беришича, май ойида Қозон шаҳрида Россия ва ИҲТ давлатларининг “Россия – Ислом олами: Кaзaнфорум 2023” халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтади.

Ушбу конференцияни ўтказишдан мақсад Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий, таълим, ижтимоий ва маданий соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. Шунингдек, конференция Россия ва бутун дунёда ислом молия тизими институтларини ривожлантиришга кўмаклашади, қўшма халқаро лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратади.

Ислом молияси, сармоя, саноат, кичик ва ўрта бизнес, дипломатия, халқаро ҳамкорлик, технология, туризм, тиббиёт ва спорт каби мавзулар анжуманнинг асосий мавзуларидан иборат.

Бу йил конференция доирасида “Ҳалал Ехпо” кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади. Унда Россиянинг ҳалол маҳсулотлари, хизматлари, инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари намойиш этилади.

Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари Марат Хуснуллин ушбу конференция ҳақида бундай деди: “Бу йилги йиғилишда Миллатлар Ҳамдўстлиги, Яқин Шарқ, Aфрика, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё, Aфрика мамлакатлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. “Ўтган йилги форум доирасида  200 дан ортиқ дастур ўтказилди ва 130 дан ортиқ шартнома имзоланди”.

  Татаристон ҳукумати раҳбари, Казанфорум ташкилий қўмитаси ўринбосари Ростам Миниханов:  “XV Қозон форуми Россиянинг ислом давлатлари билан мулоқотга тайёрлигини кўрсатади”, - деди.

Мазкур форум жорий йилнинг 25-30 май кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Read 760 times

Янгиликлар

Top