Дунё янгиликлари

Ноанъанавий услубдаги масжид қад ростлади

Динлараро бағрикенгликни ривожлантириш мақсадида Сиднейда 99 қуббадан иборат масжид қурилди. Австралия пойтахтида қад ростлаган ажойиб меъморий ечимли иншоотнинг архитектори Анжело Кандалепас мақтовга сазовор бўлишдан кўра, масжид динлараро бағрикенгликни тарғиб этишига умид боғлаган.

 

Си-эн-эн ахборот порталининг хабарига кўра, 2018 йилнинг Рамазон ойида очилиши кўзда тутилган масжид лойиҳасида бу ерга ташриф буюрадиган  ҳар бир меҳмонга қулай шароит бўлиши ҳисобга олинган.  

 

2017 йилнинг сентябрь ойида ўтказилган Сидней архитектура фестивалида масжид қурилиши тугалланмаган бўлса-да, архитекторлар иншоотни кўздан кечириб, ўз фикрларини билдиришди. Бу антиқа масжиднинг қурилишига 9 млн. АҚШ доллари маблағ ажратилган бўлиб, ташқи қиёфаси замонавий-ноанъанавий услубда барпо этилмоқда. 

 

“Замонавий-ноанъанавий услубдаги масжиднинг қурилиши  бу – янги масжидлар қурилиши учун лицензия олиш муаммоларининг ҳал этилишидир. Сўнги йилларда масжид қурилиши учун лицензия олиш жуда қийин эди, аммо бахтимизга ушбу масжид қурилиши шаҳар кенгаши томонидан тез фурсатда ҳал этилди”, деди Закария Мэтьюз.

 

Алишер САТТОРОВ

 тайёрлади

Read 5825 times

Янгиликлар

Top