Дунё янгиликлари

Сурия муфтийлари экстремизмга қарши кураш учун Қуръон тафсирини тайёрлашди

Сурия мусулмонлар идораси экстремизмга қарши курашга мўлжалланган Қуръон тафсирини тайёрлашди. Бу ҳақда Сурия мусулмонлар идораси мувофиқлаширувчиси Абдуллоҳ ас-Сайидга таянган ҳолда РИА Новости хабар тарқатди.
“Сурияда фуқаролик уруши бир халқнинг фарзандлари ўртасида бормаяпти, балки сохта салафийлик ва ўлимни олиб кириш ниятидаги “Мусулмон биродарлар” ҳаракати ғоялари асосида экстремизм уруғларини сочишга бўлган уринишлар рўй бермоқда”, дейди ас-Сайид.
У Ислом давлати террорчилик гуруҳи ва “Жабҳат ан-Нусра” устидан қозонилган ғалабадан кейин бундай ёт мафкура унсурларидан ҳимоя қилиш зарур бўлишини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, Сурия исломий институтлари томонидан Сурия вақфлари ва насроний ибодатхоналари вазирлиги ҳамкорлигида бу борада бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
"Биз бундай зарарли мафкуравий хуружларга қарши диний даъват қилиш орқали қатъият билан қаршилик кўрсатамиз… Айни пайтда Қуръоннинг тўлиқ тафсири тайёрланган бўлиб, унда келтирилган далил ва исботлар экстремистларнинг Аллоҳ таолонинг ушбу китобини ўзларича бузиб талқин қилишларига жавоб бўлади…" деди у.
Делегация раҳбарининг сўзларига кўра, шариат бўйича ўқув дастурларига тузатишлар киритилмоқда ва 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган инсонлар орасида маърифий тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 4689 times

Янгиликлар

Top