Дунё янгиликлари

Япония: вокзалда намозхонлар учун қулайлик яратилди

Япониянинг туристлар орасида машҳур бўлган Никко шаҳрида жойлашган темир йўл вокзалида биринчи марта мусулмонлар учун намозхона ташкил этилди – бир хона эркаклар ва битта хона аёллар учун. 2 га 4 метрлик хоналар вокзал биносининг иккинчи қаватида жойлашган бўлиб, ҳар бирида таҳорат олиш учун барча қулайликлар яратилган, намозхоналарга Қиблани кўрсатиб турувчи йўналтиргич ўрнатилган ва худди масжидлардагидек гиламлар тўшалган. Бу хоналарга махсус вокзал ходимлари томонидан хизмат кўрсатилади, деб хабар беради Asahi Shimbunга таянган ҳолда IslamNews нашри.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2813 times

Янгиликлар

Top