Дунё янгиликлари

Меҳнат мигрантлари учун регистрация қийинлашди

Қонунчиликдаги янги ўзгартиришларга мувофиқ, хорижлик фуқароларни иш жойига миграцион рўйхатга қўйиш тақиқланди, деб ёзмоқда "Коммерсант".

Авваллари мигрантларни хонадонга ҳам, иш жойига ҳам расмийлаштириш мумкин эди. Эндиликда бу ҳақиқатан ҳам иш жойида яшаш ҳолати қайд этилганидагина мумкин бўлади. Қонунга амал қилмаган хорижликлар мамлакатдан чиқариб юборилади.

Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси статистикасига кўра, 2017 йилда Россияга 17 млн хорижлик кирган, мамлакатда 9,5 млн хориж фуқароси доимий асосда яшамоқда.

2017 йил октябрида ИИВ ноқонуний мигрантлар сонини 2,6 млн киши деб баҳолаганди. Ўтган йили 15,7 млн хорижлик миграцион рўйхатга олинган — уларнинг аксарияти Ўзбекистон (4 млн), Тожикистон (2,1 млн), Украина (1,8 млнга яқин) ва Хитойдан (1,5 млнга яқин).



ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2969 times

Янгиликлар

Top