muslim.uz
احتراما لذكرى الشيخ محمد صادق محمد يوسف
أفاد المكتب الإعلامي لرئيس جمهورية أوزبكستان بأن فخامة الرئيس شوكت ميرضيائيف رئيس جمهورية أوزبكستان اطلع في 9 فبراير الحالي في إطار جولته في العاصمة مدينة طشقند على مشروع بناء المسجد بمنطقة تشيلانزار
وبادر رئيس دولتنا بإطلاق اسم الشيخ محمد صادق محمد يوسف على المسجد الجديد بمنطقة تشيلانزار.
وأشار الرئيس الأوزبكي إلى أن الشيخ محمد صادق محمد يوسف كان عالما شهيرا ليس فقط في بلادنا فحسب بل في العالم الإسلامي أيضا.
وأكد فخامته على تحسين مشروع المسجد وضرورة دراسة آراء شعبنا ورجال الدين بهذا الشأن.
Қорилар мусобақасидан лавҳа - Аминбой қори Раҳимов
Қалбда чўғ бўлса, совуқ ўтадими!..
Қуръон мусобақаси авж палласига кирди. Тўғриси, бу мусобақанинг халқимиз катта қувонч билан кутиб олиши олдиндан маълум эди-ю, аммо унинг бунчалар катта шодиёнага айланиб кетишини ҳеч ким кутмаган эди. Диний идора котибияти мудири Улуғбек Султон айтади: “Мусобақа Фарғонада бўлган куни, 8 февралда шу қадар қаттиқ совуқ бўлдики, масжиднинг ичи ҳам жуда иссиқ эмас, ташқарисини гапирмаса ҳам бўлади, аммо одамлар қилт этмай ўтирибди. Биз илиққина сувга таҳорат қилиб, иссиққина масжидларда ўтириб ўрганган одамлар музлаб қолай дедик. Лекин совуқ уларга ҳам ўтиб кетяпти. Бироқ Қуръони каримнинг ҳурматини сақлаб бир киши ўрнидан туриб кетмади, субҳаналлоҳ!
Ундан чиқиб таҳоратни маҳкам ушлаб Бувайдага йўл олдик. Таҳорат оламан десангиз, совуқ сув танингизнинг теккан жойини кесиб ўтиб кетади. Борсак, аллақачон масжид тўлиб олган, ҳовлида ҳам икки юз чоғли одам ўтирибди. Айни аёз қисадиган чоқ – аср билан шомнинг ораси. Қуръон ўқиляпти, ўтирганлар бошини ерга солиб тинглаб ўтирибди. Баъзиларининг кўзлари жиққа ёшга тўлган…
Бу одамлар нега бу ерда ўтирибди? Шу қорасовуқда ўтириш нима зарур уларга? Уларга бунинг учун биров бир нарса берадими – пул-мул, ош-нон дегандек!..
Йўқ, азизлар, улар бу нарсалардан ортиғини истаб ўтирибди ва у истаганларини қўлга киритяпти.
Ташқари қанча совуқ бўлса-бўлсин! Аммо уларнинг қалбида қайноқ муҳаббати бор. Аллоҳ таолонинг Каломига бўлган муҳаббат оташи қалбига ўрнашган киши унча-мунча совуқни писанд қилармиди!
Пулингиз, молингиз, ошу нонингиз нима бўлибди, улар бу ерда ўтириб бир дунё савоб олаяпти.
Айтинг-чи, дунёда қайси мусобақа томошабини бунчалик савобу ажру мукофотлар олади, гўзаллар конкурсига томошабинларими?..
Қўқонда қизиқ воқеага гувоҳ бўлиб қолдик. Масжидга кираверишда ҳуқуқ-тартибот ходимлари (милиция, яна кимлардир) туриб олиб, одамларни паспорт билан киритяпти. Тўсиқ атрофида бир гуруҳ 10-15 ёшдаги болалар ичкарига кирамиз деб турибди. Диққат қилиб назар солсак уларга рухсат берилмаяпти экан. Болаларнинг боши хам бўлиб қайтаётганини кўриб биз ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан гаплашмоқчи бўлдик. Аммо бизнинг саволларимизнинг жавоби юқорига қараб кетаверди-ю, аммо шахси аниқ бўлмади. Бундан бир иш чиқмаслигини кўриб ҳафсаламиз пир бўлганини кўрган ўсмирлар “Амаки, натижа чиқмаган бўлса ҳам биз учун ҳаракат қилдингиз, раҳмат сизга”, деб бизга тасалли берди. Биз кетгандан кейин кимдир нимадир деб уялтирганми, ҳартугул, паспортсиз келганларни ҳам, Қуръонни эшитаман деб келган болаларни ҳам масжиднинг ичкарисига олибди-ю, барибир, иккинчи қаватга чиқишларига изн бермабди. Майли шунисига ҳам шукр. Совуқда кўчада тургандан кўра ичкарида турган, албатта яхши.
Ҳа энди катта шаҳарларда кичик кўнгилсизликлар ҳам бўлиб туради. Бундай ҳодисаларга чалғимаганимиз яхши. Вилоятлар, шаҳарлар орасидаги катта-катта ҳайбатли тўсиқлар олиб ташланди, лекин одамларимиз онгидаги тўсиқларни олиб ташлаш учун ҳали анча ишлашимизга тўғри келар экан. Энг муҳими, мусобақа чиройли тарзда ўтяпти-ку, унинг орасида, якунида қалбдан дуолар қилинмоқда, бу илтижоларни Аллоҳ даргоҳида ижобат қилади, деб умид қиламиз, тўғрими!”
Улуғбек аканинг совуқни одамлар писанд қилмаётганини гапиргани “Қиссаи Машраб”да келган бир воқеани эсга солди. Бобораҳим Машраб қаҳратон совуқда Қуръони каримни кўксига босиб одатига биноан оёқяланг Тошкентга қараб жўнабди. Бир чапдаст ўғри уни кўриб қолибди. Қараса, бир давреш оёқяланг қорда кетиб бораётган эмиш. “Бу кетишда у бир жойда музлаб ўлиб қолади, Қуръони оламанда бозорда сотиб юбораман”, деб хаёл қилибди. Шу ўй билан Машрабнинг ортидан пойлаб кетаверибди. Кеч тушибди. Машраб ўтин терибди-да олов ёқиб устига чиқиб ўтириб олибди, кейин панада пойлаб турган ўғрига қараб: “Ҳой, кел бу ёққа, бўлмаса музлаб қоласан”, дебди.
Қуръон мусобақаси бошланади деб юрган кезларимиз эди, “muxlis.uz” сайтида бир хабар ўқиб қолдим. Даниядан Истанбулга саёҳатга келган бир оила “Мармара” метросидан чиққан экан, ўша ердаги масжидда чақирилган азонни эшитиб қолиб мусулмон бўлибди: ота-она ва уларнинг учта фарзанди.
Буни қаранг, биргина азонни эшитиб бешта одам исломга кирибди, ҳидоят топибди. Бизнинг юртимиз бўйлаб жаранглаётган Қуръони карим оятлари азалдан мусулмон бўлган, Қуръони каримни ўқиб, тинглаб, унинг маъноларидан хабардор бўлиб юрган одамларнинг қалбига қанчалик таъсир қилганини тасаввур қилинг!
Шундай ажойиб мусобақа ташаббускор бўлган президентимиздан, бу ишларга бош бўлиб турган муфтий ҳазратларидан қанчалик миннатдор бўлсак оз.
Бунда ҳаммани қувонтирган ҳодиса шу бўлдики, қориларимиз ва томошабинларимиз тахмин қилинганидан бир неча баробар кўп бўлиб чиқди. Ана шунинг ўзи юртнинг саодати эмасми!..
Дамин ЖУМАҚУЛ
Online: Қуръон мусобақаси. (Зангиота тумани)
Абдулазиз Комилов Эрон прeзидeнти билан учрашди
2018 йил 10 февралда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар қилади.
Суҳбат чоғида вазир Эрон Президентига учрашув ўтказиш ва Ўзбекистон-Эрон мулоқотининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш имконияти учун миннатдорлик билдирди ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига самимий тилакларини етказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон президентларининг 2017 йил 10 сентябрда Остона шаҳридаги учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи-назаридан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбатда қатор минтақавий муаммолар, хусусан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Афғонистон инқирозини сиёсий ҳал қилиш жараёнини бошлаш учун биргаликдаги халқаро саъй-ҳаракат муҳимлиги қайд этилди.
Эрон раҳбари “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказишга доир Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа сиёсий ва иқтисодий масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Комилов Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилиши ҳақида 2018 йил 19 январда БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтиб ўтганди. Комиловнинг айтишича, ушбу конференцияга Марказий Осиё давлатлари, Россия, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони ва БМТ бош котиби таклиф қилинади.
Манба: http://kun.uz