Янгиликлар

Жорий Ҳаж мавсуми борасида Саудия Арабистони Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳисоботи эълон қилинди

Саудия Арабистони Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг жорий йилги Ҳаж мавсуми якунига бағишланган ҳисоботида, мавсум давомида 340102 нафардан ортиқ зиёратчига тиббий хизмат кўрсатилгани маълум қилинди.

Вазирлик маълумотига кўра, аксарият зиёратчилар қуёш уриши натижасида шифокорларга мурожаат қилишган. Шунингдек, айрим беморлар устида мураккаб жарроҳлик амалиёти ҳам ўтказилган. Қувонарлиси, мавсум давомида шифокорлар ёрдамида бир нафар чақалоқ ҳам дунёга келди.

Эслатиб ўтамиз, жорий Ҳаж мавсумида Вазирлик томонидан 26000 нафар шифокорлар гуруҳи зиёратчилар хизматига жалб қилинган эди. Шунингдек, 177 та тез тиббий ёрдам машинаси Макка ва Мадина шаҳарлари, Арафот майдони, Муздалифа ва Мино водийсида кечаю кундуз зиёратчиларга хизмат кўрсатди.

Илҳом МАЪРУПОВ

таржимаси.

 

Read 3464 times

Янгиликлар

Top