Янгиликлар

Тил куни мавзуси – давлат байроғи

Халқимизда шундай ибратли гап бор, яъни “Тил билган – эл билади”. Дарҳақиқат, ҳар бир инсонни ёшлигида ўз билими ва ақл тафаккурининг зукколиги натижасида ўрганган тиллари келгусида уни юксак  марралар сари етаклайди. Мадрасамизнинг талабалари диний билим олишлари билан бир қаторда дунёвий билимларини янада бойитишга, айниқса, хорижий тилларни ўрганиши, ушбу тилларда эркин фикр юритиши учун кўплаб имкониятлар яратилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 01А/070-сонли “Диний таълим масканларида ҳафта кунларини чет тиллари куни қилиб белгилаш ҳақида” ги буйруғи асосида “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида “Тил кунларини ўтказиш ҳақида” билим юрти ички буйруғи асосида ҳафтанинг сешанба куни рус тили, чоршанба куни инглиз тили ва пайшанба куни араб тили кунлари этиб белгиланган. Шу муносабат билан 15 ноябрь куни билим юртида рус тили куни ўтказилди.

Билим юрти ўқитувчиси Расул Матназаров рус тилида тайёрланган видеослайд орқали давлатимиз рамзларидан бири байроғимизнинг қабул қилиниши ва унинг аҳамияти тўғрисида талабаларга атрофлича маълумот бериб ўтди.

 Саламат КУДАЙБЕРГЕНОВ,

“Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний”

ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

 

Read 5046 times

Янгиликлар

Top