Янгиликлар

Қорилар мусобақаси

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Урганч шаҳар “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида анъанавий “Қорилар мусобақаси”нинг билим юрти босқичи ўтказилди. Мусобақа 2 та йўналиш: мураттаблик ва мужаввидлик йўналишлари бўйича ўтказилиб, унда 4 нафар мураттаб ва 13 нафар мужаввид қори талабалар куч синашди.

Мусобақа Қуръони карим тиловати билан бошланди. Билим юрти мудири Д. Абдуқодиров мусобақани очиб бериб, иштирокчиларга омад тилади.

Шунингдек, мусобақада билим юрти мударрис ва талабалари билан биргаликда ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х. Абдуллаев, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари иштирок этишди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, мураттаблик йўналиши бўйича 4-курс талабаси Собуров Мўминжон 1-ўрин, мужаввидлик йўналиши бўйича 3-курс талабаси Ҳомидов Муҳаммадюсуф 1-ўринга муносиб деб топилиб, республика босқичида иштирок этиш йўлланмаларини қўлга киритишди.

Мусобақа якунида ЎМИ Хоразм вилояти вакили Х. Абдуллаев сўзга чиқиб, мусобақани ташкил қилганларга ҳамда қориларга ташаккур айтиб, ўзининг эзгу тилакларини билдириб ўтди. Тадбир сўнгида ғолиб ва иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

О.АДИЛОВ,

маънавий ишлар бўйича мудир муовини

Read 3883 times

Янгиликлар

Top