muslimuz

muslimuz

الثلاثاء, 30 نيسان/أبريل 2024 00:00

Ёлғон қаерда шаклланишини биласизми?

Ёлғон қаерда шаклланишини биласизми?

 
 

Мисрда Қуръон радиосининг 60 йиллигига бағишланган маросимда радиостанция Аллоҳнинг китоби ва Ислом таълимотларини тарғиб этишга қўшган ҳиссаси кенг нишонланди.

“IQNA” сайтининг “al-Ahram”  матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Миср Ислом университетлари уюшмаси томонидан Қоҳира университетининг Медиа факультети билан бирга “Қуръон радиоси: Аллоҳнинг китобига 60 йил хизмат” мавзусида тадбир ўтказилди.  

Ушбу радио Мисрдаги ислом таълимотлари ҳақида аҳолининг хабардорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этди ва машҳурлиги туфайли бутун дунё бўйлаб миллионлаб мусулмонларни қамраб олди.

Мисрдаги “Қуръон” радиоэшиттириши 1964 йил 25 мартда иш бошлаган. 1960-йилларнинг бошида Мисрда Қуръоннинг қиммат нашри чоп этилди. Унда кўплаб хатоликлар бор эди. Шу боис “ал-Азҳар” уламолари ва Миср расмийлари бу бузилишларга қарши курашишга қарор қилди.

“Қурони карим” радиоэшиттириши дастлаб “Қуръон бекати” деб номланди ва кунига 14 соат ишлади. Дастурлар эрталаб соат 06:00 да бошланиб, кундузги соат 11:00 га қадар давом этди. Кейин дастурларнинг иккинчи қисми 14:00 дан 23:00 соатгача давом этди.

Ушбу радиоэшиттириш иккита тўлқинда узатилди. Бири қисқа ва иккинчиси ўрта. Ўша пайтда Қуръон радиоси Мисрдаги энг катта “Қуръон ҳифзи” воситасига айланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими

Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.

الثلاثاء, 30 نيسان/أبريل 2024 00:00

Aksirish va esnashning foydali va zararli jihatlari

الثلاثاء, 30 نيسان/أبريل 2024 00:00

Ўзингизни ислоҳ қилинг: Гуноҳ ва истиғфор

Ўзингизни ислоҳ қилинг: Гуноҳ ва истиғфор

الثلاثاء, 30 نيسان/أبريل 2024 00:00

"Уфф" дейишга ҳам ҳаққингиз йўқ!

الصفحة 5 من 220

Янгиликлар

Top