Ўзбекистон янгиликлари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўмондаги йирик интернет нашри нигоҳида

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўмон султонлигининг “Asdaa Oman” интернет нашри расмий сайтида Ўзбеекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳақида лавҳа эълон қилинди.

Мазкур нашр бош муҳаррири Али бин Халфан ал-Хасаний ва нашрнинг фото мухбири Исса бин Хамис ал-Раисий томонидан тайёрланган саккиз дақиқалик лавҳанинг асосий қисмида марказнинг зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Барот Амоновнинг интервьюси ўрин олган. Унда Марказ бўлимларининг фаолияти, нашр ва таржима ишлари жараёнлари ҳамда халқаро ҳамкорлик ҳақида батафсил маълумот берилган.

“Asdaa Oman” электрон газетаси Ўмон султонлиги ахборот вазирлиги томонидан лицензияланган ва “ASDA'A New Media” МЧЖ муассислигида чоп этилади. Муҳим ва фойдали маълумотларни тақдим этиш, ишончли янгиликларни нашр этиш ва объектив таҳлил қилишга ихтисослашган мазкур интернет нашр саҳифаларини бир кунда 10 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатиб боради.

 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Read 1357 times

Янгиликлар

Top